Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Ҳаяжонли лаҳзалар...

Ҳаяжонли лаҳзалар...

1-08-2019, 16:37
Автор: User
Просмотров: 43
Комментариев: 0
Версия для печати
      Вилоятимиздаги олий ўқув юртларининг бакалавриатурасига кириш тест синовлари Жиззах олимпия спорт коллежининг ёпиқ мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Давлат тест марказининг маълумотига кўра, тест синовлари икки сменада ташкил этилган. Биринчи смена 8.00 дан 11.00 гача, иккинчи смена 15.00 дан 18.00 гача тўлиқ якунланмоқда.
Вазифа масъулиятли, жараён мураккаб, аммо натижалар қувонарли. Буни мухбиримизнинг ота-оналар ва абитуриентлардан олган интервьюлари ҳам тасдиқлайди.
— Ўғлим Ҳумоюн бу йил Ғаллаорол туманидаги 42-мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, Жиззах давлат педагогика институтининг математика факультетига ҳужжат топширди, — деди ғаллаороллик Гулбаҳор Ўразова. —Айни пайтда тестда қатнашиб, билимини синовдан ўтказаяпти. Фарзандимдан умидим катта. Ишонаманки, тест синовларидан яхши кўрсаткичлар билан чиқиб келади.
— Ҳар бир ўғил-қизнинг бу ҳаяжонли лаҳзалардан омадли ўтиб олишини биз ота-оналар ҳам интиқиб кутаяпмиз, — деди Бухоро вилоятидан келиб ҳужжат топширган Имрон Зариповнинг отаси Назир Зарипов. —Фарзандимнинг Жиззахда ўқиш орзусини қўллаб-қувватладим. Ҳозир имтиҳонда. Ўғлимни кутаётиб, атрофга қараб кўзим қувнайди. Иссиқ кунларда ота-оналар учун яратилган шароитлар — соя-салқинга жойлаштирилган ўриндиқлар, кузатув камералари... Мониторинг фарзандларимизнинг тест синовларидаги иштирокини онлайн кўриш имкониятини бераяпти. Бу қулайликлардан дилимиз шод, чарчоқ ҳиссини сезганимиз йўқ.
Давлат тест маркази маълумотига кўра, Жиззах давлат педагогика институтига кириш учун 19836 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Жиззах политехника институтига 13316 нафар абитуриент ҳужжат топширган.
Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.
(«Жиззах ҳақиқати»)
Ботир ҚУДРАТОВ олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.