Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Янги олийгоҳда янги имтиёзлар

Янги олийгоҳда янги имтиёзлар

15-07-2019, 11:38
Автор: User
Просмотров: 41
Комментариев: 0
Версия для печати
Республикамизда биринчи бўлиб Жиззах вилоятида Ўзбекистон Миллий университетининг филиали очилди. Психология, математика, информатика ва вилоятда эҳтиёж катта бўлган бошқа мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида тайёрлаш филиалнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Шу мақсадда ўқитиш хорижий давлатлар, жумладан, Россия Федерациясининг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида олиб борилади.
Айни пайтда вилоятимизнинг янги олий ўқув юртига абитуриентларнинг ҳужжат топшириши давом этмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки,ушбу филиалга ҳужжат топшириб, талабалик бахтига мушарраф бўлганларга вилоят ҳокимлиги томонидан қуйидаги имтиёзлар жорий этилади:
филиалда тўлиқ "аъло" баҳога ўқийдиган талабалар учун вилоят ҳокимининг махсус стипендияси жорий этилади;
барча талабаларга қишки ҳамда ёзги кийим-бош ҳар йили бир маротаба бепул берилади;
"аъло" баҳога ўқийдиган талабаларга контракт пули ҳомийлар томонидан тўлаб борилади;
ётоқхонада яшайдиган талабалар учун нонушта, тушлик ва кечки овқат тўрт йил давомида ҳомийлар ҳисобидан амалга оширилади;
йил якунида дарсларни юқори савияда ўзлаштирган талабалар ва яхши натижа кўрсатган ўқитувчилар ҳар йили Япония, Россия ва Жанубий Кореяда бир ойлик малака ошириб келишга юборилади.
Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.