ОЛТИН ИСТИҚБОЛГА ЙЎЛЛАНМА![]() — Қувончимни таърифлаш қийин, — дейди Зарбдор туманидаги 3-умумтаълим мактабининг 11-синфини олтин медаль билан тамомлаган Зарнигор Абдураззоқова. — Ҳаяжонимни шеър билан ифода этмоқчиман: 11 йилда ўн бир минг қувончу ташвиш, Ўтган кунлар хотирадан кетмайди албат. Синфдошлик боғи ичра очилди дўстлик, Кимларгадир насиб бўлди соф бир муҳаббат! Энди устоз текширмайди ҳаёт дарсини, Вазифани кўчирмоққа бўлмайди имкон. Кундаликка қўйилмайди икки баҳолар, Билинг, энди хатоларни кечирмас замон. — Юртимизда ёшларнинг келажагига қаратилаётган юксак эътибор, амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш ва ғамхўрлик ҳаракатлари таҳсинга сазовор, — дейди Мирзачўл туманидаги 5-мактаб битирувчиси, кумуш медаль соҳиби Шерзод Қорабеков. — Бугун олтин истиқболга йўлланма олаётганлар орасида менинг ҳам ўрним борлигидан ота-онам беҳад севинишди. Тадбир сўнгида янграган куй-қўшиқлар битирувчиларга унутилмас лаҳзалар бахш этди. Гулчеҳра ХИДИРОВА. Ботир ҚУДРАТОВ олган сурат. Рейтинг статьи:
|
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.