Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ​Апостиль қўйиш учун энди Тошкентга бориб юрмайсиз

​Апостиль қўйиш учун энди Тошкентга бориб юрмайсиз

1-06-2019, 10:13
Автор: User
Просмотров: 29
Комментариев: 0
Версия для печати
Янгиликдан хабарингиз борми?
Апостиль қўйиш учун энди Тошкентга бориб юрмайсиз
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарорида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ тартиб-қоидалар белгилаб берилган. Ушбу янгиликлар ҳақида Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказининг бўлим бошлиғи Жасур УЗОҚОВ қуйидагиларни гапириб берди:
— Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 134-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль ("Apostille" махсус штампи) қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларига мувофиқ амалга оширилади.
Илгари апостиль қўйиш учун фуқаролар Адлия вазирлигига мурожаат қилишар эди. Бунда фуқаролар Тошкент шаҳрига икки маротаба боришларига тўғри келарди. Энди жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан апостиль қўйиш бўйича хизмат кўрсатилмоқда.
Агар ариза берувчи туғилганликни қайд этиш ва у билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни 3 иш куни давомида Давлат хизматлари марказидан олиб кетмаса, марказ ушбу ҳужжатларни далолатнома тузган ҳолда тегишли ФҲДЁ бўлимларига топширади ва бу ҳақда ариза берувчини хабардор қилади.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этган ҳолда паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси, ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда — ишончнома нусхаси, ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
Агар ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда — васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса — уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.
Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олиниши лозим.
Барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида тегишли ФҲДЁ органига электрон шаклда юборилади. ФҲДЁ органи сўровнома тушган вақтдан бошлаб 1 иш соати мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига юборади.
Сўровномада сўралаётган маълумотлар ФҲДЁ органида мавжуд бўлмаганда ФҲДЁ органи сўровномани тегишли равишда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивларига юборади ва бу ҳақда Давлат хизматлари марказларини электрон тарзда хабардор қилади.
Ҳудудий фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивлари сўровнома тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида сўралаётган маълумотларни тегишли ФҲДЁ органларида мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаб, Давлат хизматлари марказига юборади.
Давлат хизматлари маркази ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериши мумкин.
Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга "Apostille" махсус штампи (кейинги ўринларда апостиль деб аталади) қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.
Апостиль чет элда Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ёки консуллик муассасалари томонидан тайёрланган ҳужжатларга, тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган ҳужжатларга, паспортга, ҳарбий билетга қўйилмайди.
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан Регламентга мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Сўровномага керакли ҳужжатлар илова қилинади.
Давлат хизматлари маркази ходими томонидан барча ҳужжатлар сканерланади ва 10 дақиқа мобайнида идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида ваколатли органга юборилади. Тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхаси шу куннинг ўзида Давлат хизматлари маркази ходими томонидан (курьер ёки буюртма хатлар орқали) ваколатли органга етказилади.
Ваколатли орган апостиль қўйиш тўғрисида ёки апостиль қўйишни рад этиш тўғрисида 5 иш куни мобайнида қарор қабул қилади. Апостиль қўйиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ваколатли орган ходими тақдим этилган расмий ҳужжатларга апостиль қўяди.
Суҳбатни Васил ИЛЁСОВ ёзиб олди.
("Жиззах ҳақиқати")
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.