Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИ

5-03-2019, 14:47
Автор: User
Просмотров: 37
Комментариев: 0
Версия для печати
Жорий йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузурида Пробация хизмати ва ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.Жиноятларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этишда, маҳкумларнинг қайта тарбияланишида муҳим роль ўйнайдиган ушбу тизим хорижий тажрибада синовдан ўтган. Пробация сўзи халқаро термин бўлиб, синов деган маънони англатади. Бу тўғридавилоят ИИБ Пробация бўлимининг муҳим топшириқлар бўйича инспектори, майор Ориф АНОРБОЕВ билан суҳбатлашдик.
Ориф ака, мазкур хизматнинг асосий вазифаси нималардан иборат?
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан вилоят ИИБ Пробация бўлими ва унинг шаҳар-туман гуруҳлари ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади.
Унинг асосий вазифаси — шартли ҳукм қилинганлар ва озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга оширишдан иборат. Бу ерда назорат остидагилар, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга етмаганларнинг ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашишига, шу жумладан, уларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирлар ташкил этиш орқали амалий кўмаклашилади.
Пробация хизматига жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукм(ажрим)ларига асосан ахлоқ тузатиш ишлари, шартли синов, мажбурий жамоат ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш ва озодликни чеклаш жазоларига ҳукм(ажрим) қилинган шахслар жазони ўташи учун ҳисобга киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан келиб тушадиган ушланмаларнинг 50 фоизи Пробация хизматининг жамғармасига келиб тушиши белгиланди ҳамда жамғарма ташкил этилди.
—Бу тизимда кимлар фаолият олиб боради?
—Бу ерда шартнома асосида психологлар фаолият юритишади.Улар маҳкумларга психологик кўмак берадилар. Руҳий ҳолатлари, ҳаётий муаммоларини аниқлаб, синов даврида шу камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар бериб боради. Назорат остидагиларнинг қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирлар амалга оширилиб, уларнинг шахсини ижтимоий-психологик портретни тузган ҳолда ўрганилади. Жазони ижро этиш тизимида психологик иш амалиётини кенг қўллаш, маҳкум шахсини унинг ижтимоий-психологик портретини тузган ҳолда ўрганиш белгиланиб қўйилди.
— Ҳозирда бўлинмалар учун қандай шароитлар яратилган?
—Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси биносининг 4-қаватидан вилоят ИИБ Пробация бўлими учун 8 та хона ажратилиб, фуқаролар ва маҳкумларнинг тўсиқсиз кириш имкониятлари яратилди. Шаҳар ИИО Пробация гуруҳи учун собиқ Кимёгарлар маҳалла фуқаролар йиғини биносидан жой ажратилди. Бинонинг 1-қаватида 2 та (катта) инспекторлар ва 1 та психолог учун хоналар ҳамда 9 кишилик кутиш зали мавжуд. Шунингдек, барча туманларда ҳам инспекторлар ва психологлар учун хоналар, кутиш заллари ажратилган.
Ҳозирги кунда вилоят ИИБ Пробация бўлими, Жиззах шаҳар, Бахмал, Пахтакор, Мирзачўл, Зомин, Зарбдор ва Янгиобод тумани пробация гуруҳлари ажратилган биноларга кўчиб ўтиб, ўз хизмат фаолиятини олиб боришмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан қолган туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳларини жойлаштириш ва уларни замонавий техника ҳамда қурилмалар билан жиҳозлаш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.