Ер ости йўли барпо этиладиЕр ости йўли барпо этилади Вилоятимиз маркази Жиззах шаҳрининг Шароф Рашидов шоҳкўчасида айни пайтда кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарорларига асосан шоҳкўчадақурувчилар томонидан иккита ер ости йўли ва шоҳкўча йўлакларини уч қатордан тўрт қаторга кенгайтириш ишлари бажарилади. ![]() ![]() "JIZZAXYO‘LLOYIHA" МЧЖ томонидан тасдиқланган смета ҳужжатларига му-вофиқ қурилиш ишларини бош пудратчи "Orion Prom Tex Servis" МЧЖ бунёдкор-лари амалга оширишмоқда. Биринчи йўл ости йўли Тошлоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган "Ucell" компаниясининг офисидан республика шошилинч тиббий ёр-дам илмий маркази-нинг Жиззах филиали-га ўтиш қисмида бунёд этилмоқда. Иккинчи ер ости йўли шоҳкўчанинг энг гавжум қисми Жиззах давлат педагогика университетидан вилоят ҳокимлиги би-носи томонга ўтиш қисмида қад рост-лайди. ![]() ![]() Зоир ЭРГАШЕВ. ("Жиззах ҳақиқати")
Рейтинг статьи:
|
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.