Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш дастури тасдиқланди

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш дастури тасдиқланди

3-03-2023, 13:32
Автор: Admin gazeta
Просмотров: 66
Комментариев: 0
Версия для печати
Бугунги кунда оила институтини мустаҳ-камлаш ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қув-ватлаш бўйича давлат сиёсатини изчил амал-га ошириш, "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"даги устувор вазифалар иж-росини бажариш муҳим.

Xotin-qizlar uchun beriladigan tavsiyanomaga ega abituriyentlar diqqatiga!
Юртимизда "Ўзбекистон Республикасида оила инс-титутини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қув-ватлаш бўйича давлат сиёсатини 2023 йилда амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дас-тури" тасдиқланди. Дастурга мувофиқ, эндиликда умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнида маҳалла фаолларининг самарали иштироки таъминла-нади. Маҳаллаларда "Темир дафтар", "Аёллар даф-тари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган оилалардаги муҳитни ўрганиш, аниқланган муаммоларни ҳал қи-лишни жонлантириш белгиланди. Аёлларни реабили-тация қилиш ва мослаштириш марказлари ҳамда улар қошидаги "Ижтимоий мослашув маслаҳатхоналари" фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг моддий- техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тад-бирлар амалга оширилади.
— Вилоятимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда, — дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокимининг ўринбосари Назира Мухто-рова. — Уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбир-корлигини қўллаб-қувватлаш борасида 2022 йил даво-мида 10 114 минг нафардан ортиқ хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди, 12 861 нафарига тадбиркорлик фао-лияти учун 219 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредит-лар, 2442 нафар хотин-қизларга 8 млрд. 68 млн. сўм-дан ортиқ субсидия маблағлари ажратилди. 2023 йил-да эса аёлларимизни қўллаб-қувватлаш учун уларнинг 2 минг 800 нафардан зиёдига 27 млрд. сўм субсидия ажратилиши режалаштирилди. Шундан "Аёллар даф-тари"да турган 2291 нафар хотин-қизларга 8 млрд. 373 млн.381 минг сўм субсидиялар ажратилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, 59 нафарига енгил конс-трукцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун 501 млн. сўм ажратилади. Ҳозирда 713 минг 871 нафар аёллар тўғ-рисидаги маълумотлар "Xotin-qizlar.uz" махсус плат-формасига киритилади ва 38 000 нафар опа-сингилла-римиз "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинади. Норас-мий банд бўлган 8 000 нафари расман банд қилинади. Қишлоқ ва чекка ҳудудлардаги драйверлар орқали 6 115 нафари касб-ҳунарга ўқитилиб, ишли бўлади. Ян-гиобод, Мирзачўл, Зафаробод туманларида "Тадбир-кор ва ҳунарманд аёллар ўқув маркази"ларида ўқиш-лар ташкил этилиб, иш билан таъминлаш чоралари кўрилади. 38 нафар хотин-қизларимизнинг бизнес лойиҳаларини ишга тушириш орқали Арнасой, За-фаробод, Зарбдор туманларида 750 нафар аёллар ишли бўлади. Ушбу ҳудудларда "Аёллар бизнес ло-йиҳаларини қўллаб-қувватлаш маскани" ишга ту-ширилади. "Бир ҳунармандга ўн шогирд" лойиҳасини оммалаштириш орқали 588 нафар ҳунармандларга ишсиз 6 мингга яқин хотин-қизлар бириктирилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга замин яратилади. Мирзачўл, Зомин, Шароф Рашидов туманларида 1000 дан зиёд аёлларни шу йўналишда ўқитиш учун "Ҳу-нармандлар ўқув маскани" ташкил этилади.
Дастурга мувофиқ, оила институти ва маҳаллалар-нинг таълим муассасалари, нодавлат нотижорат таш-килотлар билан ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор берилади. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ҳамда кам таъминланган оилалар ўртасида боқимандалик кай-фиятига берилмаслик, ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларда муҳитни соғломлаштириш, оилавий келиш-мовчиликларни бартараф этиш бўйича маҳаллаларда "Оқила аёллар" ҳаракати, "Аёллар маслаҳат кенгаш-лари" ва "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади.
Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.
("Жиззах ҳақиқати")
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.