ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ: ОНКОЛОГИК ХИЗМАТЛАР МИСОЛИДАИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ: ОНКОЛОГИК ХИЗМАТЛАР МИСОЛИДА Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ташаббуси билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалига пресс-тур ташкил этилди. Унда вилоят ОАВ ходимлари, блогерлар, республика ОАВларнинг вилоят мухбирлари иштирок этди. ![]() Дастлаб,филиал директори, тиббиёт фанлари номзоди Лазиз Газиевпресс-тур иштирокчиларини филиал фаолияти, амалга оширилган ишлар билан таништириб, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг2021 йил 27 майдаги “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорининг ижроси юзасидан бажарилган ишлар, гематологик ва онкологик касалликларни эрта диагностика қилишнинг афзалликлари ҳақида маълумот берди. Қайд этиш керакки, сўнгги йилларда вилоятимизда сут бези саратони, ошқозон саратони, бачадон бўйни саратони, жигар саратони касалликлари билан касалланиш даражаси ўсиб бормоқда. Шу сабабли жорий йилда филиалда кимё терапия соҳасида таргет терапиясини давом эттириш, вилоятнинг барча туманларида онкологик касалликларни назорат килишнинг замонавий усулларини татбиқ килиш, ташхис қўйишда телемедицинани такомиллаштириш, ўсма касалликларида жарроҳлик усулларини ўтказиш учун етук мутахассисларни тайёрлаш режалаштирилган. Шунингдек, соҳада тиббий туризмни ривожлантириш, 150 қатновга мўлжалланган маслаҳат поликлиникаси қуриш, 20 ўринли радиология бўлимини ташкил этиш, электрон поликлиника ишини йўлга қўйиш каби янги вазифалар турибди. Бундан ташқари хорижда шифокорларнинг малакасини ошириш, 6 ўринли реанимация бўлимини очиш, Ислом тараққиёти банки кредит маблағлари эвазига келадиган 48 турдаги тиббий техника учун хоналар ажратиш ва жиҳозлаш энг муҳим масала сифатида белгиланган. Пресс-тур давомида журналистлар мутахассислар билан ҳам шу соҳада эришилган ютуқлар, режалар юзасидан фикрлашдилар. Шаҳноза ЮЛДАШЕВА. В.Абдуғаниев олган суратлар.
Рейтинг статьи:
|
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.