Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МОНОМАРКАЗ ЁШЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ

МОНОМАРКАЗ ЁШЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ

13-02-2023, 14:54
Автор: Admin gazeta
Просмотров: 42
Комментариев: 0
Версия для печати

МОНОМАРКАЗ ЁШЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ


Мамлакатимиз бош мақсад сари дадил илдамламоқда давлатимиз аҳолига сифатли таълим олишлари учун барча имкониятларни яратмоқда. Касбларни эгаллаш, билим ва кўникмаларни ўзлаштириш, тадбиркорлик асосларини ўрганиш бўйича янги-янги ўқув марказлари ташкил этилиб, ёшлар ва аёллар билим олишлари учун им-тиёзли қулайликларга эга бўлишмоқда.



Давлатимиз раҳбарининг тегишли қаро-рига мувофиқ, мамлакатимиз ҳудудларида "Ишга марҳамат" Мономарказлари ташкил этилди. Банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, уларни ишга жойлаштириш, меҳнат миграциясини ташкил этиш, хорижга ишга кетаётган фуқароларни чет элга мосла-шувига кўмаклашиш унинг асосий вази-фаларидан ҳисобланади.

2021 йилнинг ёзида вилоятимиз марка-зида "Ишга марҳамат" Мономаркази фао-лиятини бошлади. Марказ биносида 14,4 млрд. сўм қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Марказдаги 10 йўналишдаги ўқув ва устахоналарни WorldSkills тизими бўйича жиҳозлаш учун Жаҳон банки 2,3 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратди.

Бугунги кунда ушбу марказ юртдошла-римизнинг билим олишлари учун турли йўналишларда хизмат кўрсатиб келмоқда. Қўшимчакасб эгаллаш, қайта тайёргарлик-дан ўтиш ёки хорижий тиллар ва компьютер саводхонлигини ўрганиш ҳамда бизнес юритиш кўникмаларига эга бўлиш учун Мономарказ сифатли таълим хизматларини тақдим этади.

— Мономарказда ҳар йили 1575 нафар фуқарога таълим бериш имконияти мавжуд. Бугунги кунда 490 нафар юртдошларимиз тўрт йўналишда 21 та касблар бўйича таҳсил олишмоқда. Меҳнат бозори талабларини ўрганган ҳолда тўртта хорижий тиллар, уч йўналишда IT ва тадбиркорлик асослари ўргатилмоқда, — дейди Мономарказ дирек-тори Шерзод Тошпўлатов. — Қисқа муддатли касбий тайёргарлик жараёнига (1-6 ойгача) 9 та ўқитувчи ва 21 та уста-муҳандислар жалб этилган. Улар назарий (30 фоиз) ва амалий (70 фоиз) дарсларни ўтишмоқда. Таъкидлаш жоизки, бизнинг битирувчиларимизнинг касбий маҳоратиWorldSkills стандартлари асосида баҳолаб борилмоқда. Ўқишни муваффа-қиятли тугаллаган битирувчиларга Ўзбекистон ва хорижда тан олин-ган Passport Skills (малака пас-порти), шунингдек, Мономарказда ўқиганлигини тасдиқловчи серти-фикат берилади. Ушбу ҳужжат-ларга мувофиқ бизнинг кўплаб битирувчиларимиз Европа, Осиёдаги бир қатор мамлакат-ларга ишлаш учун боришмоқда. Мономарказ қошида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг фи-лиали фаолият кўрсатмоқда. Филиал хо-димлари хорижда ишлашни хоҳлаган битирувчилар танловини ташкил этади ва уларга иш берувчилар билан қонуний шартномалар тузишга кўмаклашади.

Мономарказ фаолияти ташкил этилгандан бери 3000 га яқин тингловчилар сертификат олишди, улардан 2229 нафарини аёллар, 770 нафарини эркаклар ташкил этади. Бундан ташқари, 2154 кишиБандликка кўмаклашиш маркази кўмаги билан ишга жойлаштирилди. Улардан 161 нафари ўз ташаббуси билан ишга жойлашган бўлса, 972 нафари ягона миллий меҳнат тизими асосида иш билан таъминланди. 580 нафари якка тартибда-ги тадбиркор мақомига эга, 18 нафари ўзини ўзи банд қилди, 18 нафар битирув-чи субсидия олди. Мономарказ битирув-чиларидан 83 нафар ногиронлар, "Аёллар дафтари"дан 89 нафари, 45 нафар "Ёшлар дафтари"дан ва "Темир дафтар" рўйхатида турган икки киши ҳам иш билан таъминланди.

Ўтган 2022 йилда 2429 киши, жумла-дан, 1787 нафар аёллар ва 642 нафар эркаклар марказда таҳсил олишди. Айни пайтда Мономарказда 590 нафар тинг-ловчилар таҳсил олмоқда, 378 талаба йўлланма билан келган бўлса, 212 нафа-ри шартнома бўйича ўқимоқда. Ўқувчилар-нинг 18 нафари ногирон бўлиб, 20 нафари "Аёллар дафтари", 14 нафари "Ёшлар даф-тари" рўйхатида туради. Ҳозирги пайтда яна 849 нафар Жиззах шаҳри ва туманларда яшовчи фуқаролар Мономарказда ўқиш истагини билдиришган.

Шуни таъкидлаш керакки, Мономарказ ўқувчилари таҳсил олиш мобайнида WorldSkills томонидан ташкил этилаётган малака ошириш бўйича турли танловларда фаол иштирок этишмоқда. Хусусан, 2022 йилда Навбаҳор Бегимқулова III миллий чемпионатида "Мода технологиялари" йўна-лишида, Малика Насирхўжаева "Сартарош-лик санъати" йўналишида иккинчи ўринни эгаллашди. Гулмира Салимова эса ўтган йилнинг сентябрь ойида Москвада бўлиб ўтган Евроосиё чемпионатида иштирок этиб, "Эстетик косметология" йўналишида бронза медалини қўлга киритди.

Ўтган йилнинг май ойида Мономарказ ўқитувчилари Фарғонадаги "KOIKO" касбий таълим маркази томонидан ташкил этилган беш кунлик илмий-амалий семи-нарда иштирок этишди.

Шунингдек, марказнинг пай-вандлаш бўйича уста-муҳандис-лари VТТ дастури доирасида Корея Республикасининг Кванджу шаҳ-рида бир ойлик малака ошириш ўқувларида иштирок этиб келишди.

Мономарказдаги мукаммал кас-бий тайёргарлик тизими ва иш ку-чининг рақобатбардошлик даража-сининг ортиб бориши жисмоний чегараланган фуқаролар ҳаёти ва фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаш зарур. Улар имкониятлар чегараланмаган давримизда Мономарказда ўқиб касб эгаси бўлиш, ўз тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва оила бюджетига қўшимча даромад келтиришлари мумкин. Бир сўз билан айтганда, ёшларимиз давлатимиз раҳбарининг оқилона ижтимоий-иқтисодий сиёсати туфайли ўз ҳаётларини тубдан ўзгартириш ва жамиятнинг ҳақиқий аъзоларига айланиш имкониятига эга бўл-дилар.

Наталья БЕСЕДИНА.

(“Джизакская правда”)

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.