ЁШ ТАДБИРКОРЛАР ЮРТ КЕЛАЖАГИ
Ёшларга оид давлат сиёсати — амалда
ЁШ ТАДБИРКОРЛАР ЮРТ КЕЛАЖАГИ Мамлакатимизда ҳар жабҳада олға бораётган, ютуқларга эришаётган илғор ёшларимиз кўплаб кашф этилмоқда. Бинобарин, йил номланишининг ўзиёқ бу жараённинг янада шитоб билан бориши, фарзандларимиз ҳаётининг тубдан ўзгаришига замин яратаётганлигидан дарак бермоқда. Жамиятда ўз ўрнини топаётган, катта ютуқларга эришаётган фарзандларимиз кўпчиликни ташкил этади. Улар учун яратилаётган имкониятлар янада қанот бағишлагани, уларни олға ундаётгани шубҳасиз. —Бугун давлатимиз томонидан ёшларга кўрсатиб келинаётган ғамхўрликлар ва эътибор кишини қувонтиради, — дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Муродбек Раҳмонбердиев. — Ҳозирда вилоятимизда736 852 нафар ёшлар бўлиб,14 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар сони 342 473 нафарни ташкил этади. Воҳамизда 1 минг 19 нафар ёш тадбиркорлар мавжуд. Давлатимиз раҳбари томонидан соҳани ривожлантириш борасида қабул қилинаётган қонуний ҳужжатларда улар учун кўплаб имтиёзлар белгилаб берилди. Ёшлар ҳам шу қаторда фаолиятини ривожлантириб, ўз маҳсулотлари билан хорижга, дунёга чиқишаётгани кишини мамнун қилади. Маржона Валиева — Тошкент дизайн мактаби ўқувчиси, 2005 йилда Жиззах шаҳрида туғилган. 2022 йилИталиянинг Рим шаҳрида бўлибўтган танловда 30 та давлат ичида биринчи ўринни эгаллади. Ўратепалик маҳалласида "Алишеровна" номли шахсий ательеси бор. —Бу соҳага 5-синфлигимдан қизиққанман. Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабини битирдим.20 нафардан ортиқ шогирдлартайёрладим.Устозларим Ўриной Тиллаева, Лобар Соиповалардан таҳсил олганман. 2022 йилда Италиянинг Рим шаҳрида бўлиб ўтган ёш дизайнерлар танловида дунёнинг машҳур дизайнерларига "Ўзбекистон тарихи" номли кўргазмамни намойиш этдим. Бизнинг миллий матоларимиз уларга жуда ёқди, ҳакамлар ҳайъати менинг коллекциямга "Ўзбекистон эртаги" деб таъриф беришди. Танловда 30 та давлат байроқларининг ичида Ўзбекистон байроғининг биринчилардан бўлиб туриши мени янада руҳлантирди, ўзимга бўлган ишончим ортди. Ёш дизайнерлар билан танишиб, дўст бўлдим, улар билан ҳозирги кунда ҳам мулоқотда бўлиб турамиз. Улардан миллий матоларининг ўзига хослиги, тайёрланиш жараёнларини ўргандим. ![]() Дилноза Эралиева асли тиббиёт ходими. Турмуш ўртоғи Озоджон билан беш нафар фарзандни тарбиялаб келаётир. Ёшлигидан ҳунармандчиликка қизиқади. Сунъий гуллар тайёрлашни 5-синфлигида онасидан ўрганган. Ўтган карантин даврида 5-6 ой уйда қолиб ўз устида ишлади, янги йўналишда ижод қила бошлади. —Уйда бор маҳсулотлардан фойдаланиб, ўйинчоқлар тўқишни бошладим, — дейди Дилноза. —Ҳозирги кунда буюртма бўйича ишлайман, кўпроқ мактабларда ўқитувчилар кўргазма учун хонани безаш мақсадида харид қилишади. Буюртмаларни Тошкент шаҳригажўнатаман. Маҳсулотларим 30 мингдан 250 минг сўмгача нархларда сотилади.Асосан, мультфильм қаҳрамонларини яратаман. Мана бу Микки қўғирчоқ дейилади, яъни Микки Мауснинг қиз бола шакли. Буниси "Диққат, шаҳарда сеҳргар!" фильмидаги қўғирчоқ Валентина образи ҳисобланади.Бир ойда битта маҳсулотим хом ашёси учун 400-500 минг сўм сарфласам, 3 миллион сўм фойда келтиради. Битта қўғирчоқни шошилинч бўлса икки кунда, бўлмаса уй ишлари, шогирдларга сабоқлар орасида 4-5 кунда тайёрлайман. Бундан ташқари, байрамларда гуллар, чироқлар ва совунлардан гулдасталар ясаб сотувга чиқарамиз. Вилоят "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо бўлдим, у ерда Фазлиддин исмли мутахассис йўл-йўриқ кўрсатди. Заргарлик маҳалласи ҳоким ёрдамчиси томонидан 900 минг сўм аъзолик бадали тўлаб берилди.Буларнинг бари менга катта ёрдам бўлди. Энди маҳсулотларим учун субсидия берилиб, банкда ҳисоб рақами очилади. Бирорта ўйинчоқни тўқишдан аввал қувноқ мультфильм қаҳрамонларининг образларини излайман. Уларнинг шаклу шамойилиданқўғирчоқлар тўқийман.Келгусида ўз брендимни очиб "Happy Toys"—"Қувноқ қўғирчоқлар" дея номламоқчиман. Токи, мен яратган ёқимтой ўйинчоқлар болаларга ҳам хурсандчилик улашсин. Ҳозирда шунинг устида иш олиб бораяпман. Mаҳсулотларни экспорт қилиш режамизда бор. Аввало Марказий Осиё миқёсида танилишни ният қилганмиз. Бугунги кунда туризм соҳасида фаолият юритаётган кўплаб ҳунармандлар сайёҳлик йўналишидаги манзил бўйича ўз устахонасида ёки ижара асосида фаолият юритади. Улар ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни галереялар, ҳунармандчилик дўконлари, хорижий савдо уйларига намойиш этишучун сотувга қўядилар. Натижада қизиқиш билдирган давлатлар билан шартномалар тузиш, маҳсулотларини экспорт қилиш имконияти туғилади. Биз тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлардан кенг фойдаланган ҳолда, 2023 йилдан бошлаб асосан миллийликка мос қўғирчоқлар тайёрлашга қатъий киришганман. Холниса РАҲМОНҚУЛОВА. (“Жиззах ҳақиқати”) Рейтинг статьи:
|
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.