Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БАЙРАМ МУНОСИБ ҚАРШИЛАНМОҚДА

БАЙРАМ МУНОСИБ ҚАРШИЛАНМОҚДА

24-10-2018, 14:43
Автор: User
Просмотров: 45
Комментариев: 0
Версия для печати

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида 25 октябрь — Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир қатор тадбирлар уюштирилмоқда. Жумладан, лицей ўқитувчи ва ўқувчилари учун Жиззах шаҳридаги Юнус Ражабий номли вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг алоҳида намунали кўргазмали оркестори концерти ташкил этилди.
Мазкур тадбир аввалида сўз олганлар ички ишлар тизимида кечаётган ислоҳотлар, соҳа вакилларининг тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги фидокорона фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Шундан сўнг ёшларни Ватанга садоқат, миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаётган бир гуруҳ фаол ўқитувчилар Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўқиш ва жамоат ишларида тенгдошларига ибрат бўлаётган, турли кўрик-танлов ва мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган ўқувчиларга ҳам фахрий ёрлиқлар топширилди. Худди шундай, илғор муаллимлар ҳамда уларнинг шогирдлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг вилоят ва шаҳар кенгашлари таъсис этган совғаларга эга бўлишди.
Тадбирнинг мусиқали қисми янада кўтаринки руҳда ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг алоҳида намунали кўргазмали оркестори хонандаларининг Ватанимизни, халқимизни улуғловчи, юрт осойишталиги йўлида фидокорона хизмат қилаётган ички ишлар ходимлари тўғрисидаги қўшиқлари бўлғуси осойишталик ҳимоячилари ҳамда уларнинг устозлари қалбида ғурур ва қувонч уйғотди.
— Оркестримиз томонидан Жиззах вилоятида пахта тераётган ҳашарчилар учун 15 та концерт ташкил этилди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг алоҳида намунали кўргазмали оркестри солисти Умиджон Маматов. — Шу йўл билан юртимиз пахта хирмонини юксалтираётганларга кўмакдош бўлаяпмиз. Табиийки, ҳудуддаги ички ишлар идоралари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакилларига концертлар намойиш этилмоқда. Бугунги тадбирга келадиган бўлсак, юрт посбонлари, Ватан, Ички ишлар ходимлари ҳақидаги қўшиқлар ёшларга жуда манзур бўлди.
— Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан яна бир қанча тадбирлар ўтказилади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи директори, подполковник Олимжон Ҳайитбоев. — Жумладан, ўқувчиларимиз фахрий ички ишлар ходимларининг хонадонларида бўлиб, лицейимиз жамоасининг байрам совғасини топширадилар, уй юмушларига ёрдамлашишади. Шунингдек, ўқув муассасасида фахрий ходимлар билан учрашувлар ташкил этилади. Байрамга бағишланган спортмусобақалари ва кўрик-танловлар ўтказилади.
Қисқаси, лицей жамоаси байрамни муносиб қаршиламоқда. Табиийки, вилоятдаги ички ишлар ходимлари ҳам касб байрамларини ана шундай кўтаринки руҳда нишонлашаяпти. Яна шуниси аниқки, улар байрам куни ўз постларида бўлишади. Демак, ҳамма жойда ҳар доимгидек тинчлик ва осойишталик таъминланади.
Алижон АБДУСАТТОРОВ.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.