Телефонлар:
(0372) 226-22-50
(0372) 222-23-50
» » КУЗГИ ДОН ЭКИШ БОШЛАНДИ

КУЗГИ ДОН ЭКИШ БОШЛАНДИ

23 сентябрь 2018, Воскресенье
84
0

Вилоятимиз ғаллакорлари жорий йилда келгуси йил ҳосили учун 102 минг 500 гектар (шундан 33 минг 645 гектар очиқ майдонга, 68 минг 855 гектар ғўза қатор орасига) кузги дон экишни режалаштиришган. Айни кунда бу муҳим тадбир қизғин бошланиб кетди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасидан олинган 2019 йил ҳосили учун сувли майдонларга кузги бошоқли дон экиш учун ер тайёрлаш ва экишнинг бориши тўғрисидаги шу йилнинг 16 сентябригача бўлган маълумотга кўра, вилоятимиз бўйича 9187 гектар ер экишга тайёрлаб қўйилди. Бир кунда 657 гектар, мавсум бошидан буён 7027 гектар майдонга уруғлик дон экилди.

Экиш ишларида Зарбдор тумани деҳқонлари пешқадамлик қилишаяпти. Улар кунлик суръатда юқори кўрсаткичга эришиб, 2889 гектар майдонга сифатли уруғ экиб бўлишди. Зомин туманида ҳам бу долзарб юмушга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Туманда 627 гектардан зиёд майдонга барака уруғи экилди.

Бироқ, мавсумда экиш сеялкаларидан унумли фойдаланилмаётгани ачинарли ҳол, албатта. Шу йилнинг 15 сентябрь куни мавжуд 857 та экиш сеялкасидан бор-йўғи 55 таси ишлатилган, холос. 802 та сеялканинг турли сабаблар билан бекор турганини қандай баҳолаш мумкин? Наҳотки, мутасадди кишилар мавсум масъулиятини тушуниб етишмаган бўлишса?

Вақт кутиб турмайди. Ҳозирги ғанимат дамларнинг қадрига етиб, экишда жиддий ўзгариш ясашимиз керак. Бу муҳим тадбирни барвақт якунлаб, келгуси йил ҳосилига замин тайёрлаш — бугуннинг долзарб вазифасидир.


“Жиззах ҳақиқати”нинг қишлоқ ҳаёти бўлимискачать dle 12.0
Обсудить

Читайте также:

ХАЛҚНИНГ РИЗОЛИГИ ЙЎЛИДА
23 сентябрь 2018, Воскресенье
ХАЛҚНИНГ РИЗОЛИГИ ЙЎЛИДА
ИЛҒОРЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА
23 сентябрь 2018, Воскресенье
ИЛҒОРЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА
МАЛАКА ОШИРИШ МАШҒУЛОТЛАРИ
23 сентябрь 2018, Воскресенье
МАЛАКА ОШИРИШ МАШҒУЛОТЛАРИ
ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
23 сентябрь 2018, Воскресенье
ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ
23 сентябрь 2018, Воскресенье
УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар