Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

23-02-2022, 14:28
Автор: User
Просмотров: 179
Комментариев: 0
Версия для печати

   


    Юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини, ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳалардаги қобилиятларини рўёбга чиқариш учун қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш борасида кўплаб сиёсий ҳужжатлар имзоланди.

   Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросининг натижасида жамиятда сезиларли ижобий ўзгариш рўй берди. Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш ҳақидаги қарори аҳоли орасида турли ёшдаги аёлларнинг янада эъзозланишига хизмат қилмоқда.

    Жиззах вилоят “Қалб нури” маркази хотин-қизлар ўртасида учраётган ўз жонига қасд қилиш, оилавий ажримлар, ишсизлик, ноқонуний миграция каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида 15 га яқин лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Жумладан, 2021 йилнинг декабр ойида Олий Мажлис Жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” мавзусидаги грант танловида “Темир”, “Аёллар”, “Ёшлар”, ва “Меҳр” дафтарларига киритилган шахсларнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаёти даражасини яхшилашга кўмаклашиш йўналиши бўйича марказнинг “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” лойиҳаси ғолиб бўлди.

    Лойиҳадан кўзланган мақсад — ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга йўналтириш орқали уларни ўзига бўлган ишончини оширишдир. Бу борада 200 нафарга яқин аёллар ва ёшларнинг йил давомида чет тилларини ўрганишлари, компютер саводхонлигидан дарс олишлари учун имконият яратилиб, малакали мутахассислар томонидан мотивацион тренинглар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, марказнинг 72 226-52-62 рақамли “Ишонч телефонлари” орқали барча мурожаатчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар хизматидан фойдаланишлари учун доимий алоқа йўлга қўйилган.


Нодира АЛИМОВА,

“Қалб нури” маркази раҳбари.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.