ВАТАН ФИДОЙИ ФАРЗАНЛАРИНИ УНУТМАЙДИ!14 январь куни вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган бир қатор байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Эрта тонгданоқ Жиззах шаҳридаги “Хотира хиёбони”га давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбар ва ходимлари,вилоятимиз фаоллари, Қуролли Кучлар хизматчилари, офицер ва сержантлар, аскарлар, уларнинг оила аъзолари, фахрийлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари тинчлигимиз ва бугунги ёруғ кунларимиз учун жон фидо қилган ватандошларимиз, улуғ аждодларимиз хотирасини ёд этиш учун тўпландилар. ![]() “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Дастлаб гулчамбарлар қўйишни вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Абдували Мустанов бошлаб берди. Шундан сўнг Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбийлари, ички ишлар ва мудофаа ишлари бошқармалари, вилоят прокуратураси, фавқулодда вазиятлар, божхона ва адлия бошқармалари ҳамда вилоят корхона ва ташкилотларининг номлари битилган гулчамбарлар ҳайкал пойига қўйилди. Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси янгради. Тантанали марш садолари остида ҳарбийлар саф тортиб ўтдилар.Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
09:01
ТОМОРҚА – ХОНАДОН БАРАКАСИ 009:01
МЕҲНАТДАН БАХТ ТОПГАН АЁЛ 008:12
ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ 010:12
ОЛМАЧИЛИКЛАРНИ УЙҒОТГАН АЁЛ 009:09
КУЗГИ ДОН ЭКИШ БОШЛАНДИ 015:10
ҚОЛГАН ИШГА ҚОР ЁҒМАСИН 015:01
ОҚ ЙЎЛ, ЁШ МУТАХАССИСЛАР! 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 010:12
ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ — ПАХТАКОРДА 008:04
ОТАМДАН ҚОЛГАН ДАЛАЛАР 008:09
БАЛЛИ, ФАРИДА! 007:09
УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ 009:01
ТОМОРҚА – ХОНАДОН БАРАКАСИ 009:01
МЕҲНАТДАН БАХТ ТОПГАН АЁЛ 008:12
ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ 010:12
ОЛМАЧИЛИКЛАРНИ УЙҒОТГАН АЁЛ 0ОПРОС
Cайт ҳақида фикрингиз
|