Телефонлар:
(0372) 226-22-50
(0372) 222-23-50
» » ХАЛҚНИНГ РИЗОЛИГИ ЙЎЛИДА

ХАЛҚНИНГ РИЗОЛИГИ ЙЎЛИДА

23 сентябрь 2018, Воскресенье
42
0

Мирзачўл туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида вилоят ҳокимлиги ижроия идорасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Вилоятҳокими Эргаш Салиев бошқарган анжуман “Обод қишлоқ”дастурининг Мирзачўлдаги Ғалаба, Мустақиллик, Ўзбекистон, Мирзадала, Дўстлик, Ержар маҳаллаларидаги ижроси билан боғлиқ масала муҳокамаси билан бошланди.

—Халқнинг ризолиги йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, турмуш фаровонлигини юксалтираяпти, —дея таъкидланди йиғилишда. —Дастурга биноан туманнинг юқорида номлари зикр этилган ҳудудларида уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш, аҳолининг ичимлик суви, электр энергияси, газ таъминотини яхшилаш, автомобиль йўллари, тозалов иншоотлари, ижтимоий соҳа, бозор инфратузилма объектлари қурилиши ҳамда таъмирланиши бўйича кенг қамровли ишлар бажарилаётир.

Йиғилишдақайд этилганидек, дастур ижроси бўйича жойларда қатор муаммолар юзага келганки, уларни зудлик билан бартараф этиш талаб қилинади. Хусусан, Мустақиллик маҳалласидаги 28-уй атрофида чиқиндилардан тозаланмаган. Ўзбекистон, Гагарин кўчаларида янгидан қурилган уйлар сифатсиз фойдаланишга топширилган хусусида аҳолидан ўринли эътирозлар билдирилмоқда.

Шунингдек, Мирзачўл деҳқон бозори антисанитария ҳолатида эканлиги, поликлиника қурилишида муаммолар тўпланиб қолганлиги, ногиронлар уйини бунёд этишда сусткашлик юзага келганлиги айтилди. Камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

Идоравий йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30-31 март кунларида вилоятимизга ташрифи давомида юклатилган топшириқлари ижроси танқидий-таҳлилий жиҳатдан муҳокама этилиб, шаҳар, туман ҳокимликлари, тегишли вилоят ташкилотларининг раҳбарларига аниқ вазифалар қўйилди. Лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида иш кўриш бугуннинг муҳим талабидир. Йиғилишда бу борадаги ишлар таҳлил этилар экан, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётганлиги, уларга ўз вақтида, сифатли жавоб бериш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Бу йил вилоятимиз бўйича 135 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилмоғи лозим. Лекин, баъзи бир молия муассасалари МТМларига кредит ажратишда ҳамон сусткашликка йўл қўймоқда. Айни шу йўналишда етарли даражада фаолият кўрсатаолмаётган вилоят “Қурилишбанк” раҳбариятига нисбатан танқидий фикрлар билдирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 8 августдаги 649-сонли фармойиши асосида вилоятимизда 18-19 август кунлари ташкил этилган умумхалқ шанбалигига маблағ ўтказишнинг аҳқоли қандай? Йиғилишда шу саволга ҳам жавоб изланди. Вилоят академик ва халқ бадиий жамоалари, маданият бошқармаси, вилоят давлат санитария-эпедимиология назорати маркази сингари бир қатор ташкилотларда шанбалик маблағларини тегишли ҳисоб рақамига ўтказишда лоқайдлик ҳукм сураяпти.

Сақарбарлик резерви чақирувига маблағ ўтказиш вилоят бўйича 98 фоизга бажарилган бир пайтда Арнасой, Дўстлик, Зомин, Мирзачўл, Ғаллаорол туманлари, Жиззах шаҳрида қолоқликка йўл қўйилмоқда. “Нуроний маскани” ташкил этишда Мирзачўл туманида олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмас.

Ижроия идора йиғилишида, шунингдек, ижро интизоми, дастур доирасида шаҳар ва туманларда қурилаётган кўп қаватли ҳамда бир қаватли намунавий лойиҳадаги арзон уй-жойлар қурилиши жараёнининг бориши,унга бошланғич бадал тўловларининг шакллантирили, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси ва бошқа масалалар қараб чиқилди. Шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоят ташкилотлари раҳбарларининг эътибори идоравий йиғилишда қўйилган вазифаларни ўз муддатида сифатли бажаришга қаратилди.


Турсунбой КАМОЛОВ.

скачать dle 12.0
Обсудить

Читайте также:

ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
23 сентябрь 2018, Воскресенье
ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
БАЛЛИ, ФАРИДА!
23 сентябрь 2018, Воскресенье
БАЛЛИ, ФАРИДА!
УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ
23 сентябрь 2018, Воскресенье
УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар