Телефонлар:
(0372) 226-22-50
(0372) 222-23-50
» » ИЛҒОРЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ИЛҒОРЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

23 сентябрь 2018, Воскресенье
37
0

Жорий йилда ғалла топшириш шартномасини ортиғи билан бажарган фермерларга имтиёзли шартларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомашиналарни сотиб олиш имконияти яратилди. Умуман олгандайил охирига қадар вилоятимизнинг минг нафар фермерига миллий автомобилларимиз топширилиши режалаштирилган.

Эътиборли жиҳати, режадагидан ошиқ ғалла топширган ҳар бир фермер мукофотни вилоят ҳокимидан шахсан қабул қилиб олмоқда. Жумладан, Дўстлик туманидаги “Қангли”фермер хўжалиги раҳбари Омонгул Ҳайитова 77 гектар майдондан 57 центнердан ҳосил кўтариб, вилоят ҳокимининг совринига эга бўлди.

Бу йил баҳорда кўп ёмғир ёғди, бу ҳолат ғаллакорларнинг ташвишини бироз кўпайтирди, — дейди Омонгул Ҳайитова. — Шунга қарамасдан режадаги 310 тонна ўрнига 370 тонна дон топшириб, эл олдида юзимиз ёруғ бўлди. Ғалладан 96 миллион сўм соф даромад олишни мўлжаллаяпмиз. Бунга сомондан тушган фойда қўшилмаган. Ҳокимимизнинг совғаси менга ва жамоамиз аъзоларига улкан қувонч бахш этди.

Шу куни вилоятимиздаги 19 нафар фермер хўжаликларининг раҳбарлари юртимизда ишлаб чиқарилган автомашиналар билан тақдирландилар.Илғор фермерларни рағбатлантириш давом этмоқда.


Муқимбой ИСМОИЛОВскачать dle 12.0
Обсудить

Читайте также:

КУЗГИ ДОН ЭКИШ БОШЛАНДИ
23 сентябрь 2018, Воскресенье
КУЗГИ ДОН ЭКИШ БОШЛАНДИ
ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
23 сентябрь 2018, Воскресенье
ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
ҲУЖРАДАГИ  МУЛЛА  САВОДСИЗ  ЧИҚДИ
23 сентябрь 2018, Воскресенье
ҲУЖРАДАГИ МУЛЛА САВОДСИЗ ЧИҚДИ
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар