Телефонлар:
(0372) 226-22-50
(0372) 222-23-50
» » САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧДА

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧДА

23 сентябрь 2018, Воскресенье
33
0

Айни пайтда Сайлов кодекси лойиҳаси “Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси” порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Шунингдек Марказий сайлов комиссиясининг расмий сайтига ҳам жойлаштирилган.

Сайлов қонунчилиги мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимизнинг Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини илгари сурган эди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича Ишчи гуруҳ тузилди. Унинг таркибига депутатлар, сенаторлар, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адлия вазирлиги, сиёсий партиялар, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Тошкент давлат юридик университетининг вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва котибиятининг масъул ходимлари, шунингдек, сайлов ҳуқуқи соҳасидаги тажрибали мутахассислар, экспертлар, олимлар, амалиётчилар киритилган.

Лойиҳа сайловларни кузатиш бўйича Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Бутун жаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро ташкилотлар миссияларининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланди. Сайлов кодекси лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, “Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги қонунларни такомиллаштириш кўзда тутилган.

Кодекс лойиҳасини тайёрлаш жараёнида сайлов қонунчилиги инвентаризацияси ўтказилиб, сайловларни ўтказишнинг миллийамалиёти умумлаштирилди. 15 дан ортиқ хорижий мамлакатларнинг сайлов қонунчилиги ва тажрибалари ўрганиб чиқилди.

Энди Сайлов кодекси лойиҳаси ва унинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтсак.

Сайлов кодекси лойиҳаси 18 боб, 100 моддадан иборат бўлиб, қуйидаги янги қоидалар билан янада такомиллаштирилди:

Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасига махсус ўрин ажратиш институти бекор қилиниши назарда тутилган. Бироқ, Қонунчилик палатасидаги депутатлар миқдорини (150 та ўрин) сақлаб қолиш таклиф қилинаяпти;

—фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиш ҳуқуқи чиқариб ташланмоқда;

—сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхатини жорий қилиш қоидалари қонун билан тартибга солинади. Ягона ҳужжатни жорий қилиш орқали “Сайлов варақаси” деган тушунча бекор қилиниб, сайлов бюллетенида муддатидан олдин овоз бериш ва сайлов куни овоз беришда асосий ҳужжат сифатида фойдаланиш мумкин бўлади;

—сайловларни ташкиллаштириш, ўтказиш ва натижаларини эълон қилиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби жорий этилади;

—сиёсий партиялар томонидан имзолар тўплаш жараёнида сайловчига бир неча номзодлар ёки партияларни қўллаб-қувватлаш учун имзо қўйиш имкони берилмоқда;

—барча сайловчиларини яхши танишиб чиқиши учун участка сайлов комиссиясининг овозларни санаб чиқиш ҳақидаги баённомалари нусхаларини сайлов участкасида 48 соатдан кам бўлмаган муддатга осиб қўйиш тартиби жорийэтилаётир.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бир пайтнинг ўзида ўтказилиши инобатга олиниб, ягона сайлов участкасини ташкил этиш назарда тутилаяпти. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланган Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисидаги Низомни бекор қилиш орқали Сенат аъзоларини сайлаш тартиби қонунчилик даражасида белгиланмоқда.

Сайлов кодексининг қабул қилиниши қандай самара беради?

Кодекснинг қабул қилиниши сайлов муносабатларининг янада сифатли ҳуқуқий тартибга солинишини, уларнинг халқаро андозаларга мувофиқлигини, бир-бирини инкор қилувчи қоидаларни бартараф этилишига имкон яратади. Шунингдек, сайлов кодекси партиялараро соғлом рақобатни кучайтириб, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва сиёсий фаоллиги ошишини таъминлайди. Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги обрў-эътибори, нуфузини ошишига олиб келади.

Хуллас, такомиллаштирилган янги сайлов кодекси “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили асосида дадил қадам ташланаётган мамлакатимиз истиқболини белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин шундай экан, сайлов кодексининг лойиҳаси билан чуқур танишиш ҳар бир сайловчидан юксак масъулият талаб этади.


Шуҳрат ТУРАТОВ,

вилоят сайлов комиссиясининг раиси.

скачать dle 12.0
Обсудить

Читайте также:

ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
23 сентябрь 2018, Воскресенье
ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
БАЛЛИ, ФАРИДА!
23 сентябрь 2018, Воскресенье
БАЛЛИ, ФАРИДА!
“БИЗ ОИТСГА ҚАРШИМИЗ!”
23 сентябрь 2018, Воскресенье
“БИЗ ОИТСГА ҚАРШИМИЗ!”
УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ
23 сентябрь 2018, Воскресенье
УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар