DataLife Engine > Воқеалар > Биринчи Президентимизни хотирлаб

Биринчи Президентимизни хотирлаб


29-07-2017, 09:41. Разместил: Admin

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида юртимизнинг барча ҳудудларида Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.

Миллий урф-одатимизга биноан ушбу маросимларда элга ош тортилди. Биринчи Президентимиз хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, дуои фотиҳа ўқилди.

Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган ана шундай маросимда юртдошларимиз, кенг жамоатчилик вакиллари Ислом Каримовнинг мустақил Ўзбекистон давлатини барпо этиш борасидаги буюк хизматларини яна бир бор эсга олдилар.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Вернуться назад