Регистрация    Войти
Авторизация

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ АДОЛАТЧИ АЁЛИ”

Категория: Воқеалар

Бир неча йиллардан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган уч босқичдан иборат мазкур беллашув "Адолат" СДПнинг муҳим лойиҳасидир. Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини, онгу шуурини юксалтиришга хизмат қилаётган ушбу кўрик-танлов янгидан-янги истеъдод соҳибаларини кашф этишга хизмат қилмоқда.

 

Жиззах давлат педагогика институтининг "Сайилжойи" академик лицейида кўрик-танловнинг Жиззах шаҳар босқичи бўлиб ўтди. "Адолат" социал-демократик партиясининг фаол аъзолари ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказишди. Танлов Низомига кўра мусобақа иштирокчилари 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Айниқса, ЖДПИнинг мусиқа йўналиши 4-босқич талабаси Нигора Ҳасанованинг чиқиши ҳакамлар ҳайъатининг муносиб баҳосига сазовор бўлди. У энг юқори балл тўплаб, "Йилнинг энг фаол адолатчи аёли" кўрик-танловининг вилоят босқичига йўлланма олди. Ғолиба қизга партия Жиззах шаҳар кенгашининг дипломи ва эсдалик совғаси топширилди.

Вилоят марказидаги 2-умумтаълим мактабининг ёшлар етакчиси Нафиса Эгамова, Жиззах политехника институтининг талабаси Зарнигор Мадихоновага кейинги ўринлар насиб этди. Уларга ҳам диплом, эсдалик совға, анвойи гуллар тақдим қилинди.

 

Турсунбой КАМОЛОВ.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.