Регистрация    Войти
Авторизация

ТАШАББУСКОРЛИК ЕТИШМАЯПТИ

Категория: Воқеалар

Фориш тумани ёшлари билан бўлиб ўтган учрашув аввалида вилоят ҳокими Улуғбек Узаков "Камолот” ЁИҲнинг IV қурултойи тафсилотлари, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар олдига қўйган долзарб вазифалари, қимматли таклифларининг чуқур мазмун-моҳияти ҳақида иштирокчиларга гапириб берди.

- Туманда 86 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, уларнинг 53300 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади, - деди вилоятимиз раҳбари. – Ёшлар ўртасидаги муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан очиқ-ойдин мулоқот қилишимиз зарур. Қурултойда Президентимиз бежиз уюшмаган ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратмади. Уюшмаган ёшлар бирор жойда ўқимай, ишламай, ишласа ҳам жамоатчилик эътиборидан қолиб кетаётир ёшлардир. Бундай ёшлар туманда 11 минг нафарни ташкил этмоқда. Иш билан таъминлашга етарли эътибор қаратилмагани боис бекорчи ёшлар сони 2406 нафарни ташкил этмоқда. Улар нима билан машғул?

Туманнинг ўзига хос табиий ва иқлим шароити, маҳаллий хом ашёси саноат, чорвачилик, ёнғоқчилик, асаларичиликни ривожлантириш имконини беради. Вилоят ҳокими ушбу соҳаларда изчил иш олиб бориш ёшлар бандлигини таъминлашга имконият беришини алоҳида таъкидлади. Туманда сервис соҳасини йўлга қўйиш натижасида узоқ қишлоқларда яшовчи аҳолининг этикдўз ёки сартарош хизматидан фойдаланиши учун туман марказига келишига ҳожат қолмас эди. Тадбирда "Ёш тадбиркор фермерлар уюшмаси”ни ташкил этиш таклифи билдирилиб, у ёш тадбиркорларга ердан фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш, маҳсулотни қайта ишлаш, экспорт қилишга кўмаклашиши таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги Жиззах вилояти учун эксперимент тариқасидаги "Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилиши ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда "Миллий тикланиш” партияси туман кенгаши маслаҳатчиси Мадина Фозилова, Фориш маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Назим Бердибеков, 1-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Садоқат Абдуғаниева, қишлоқ хўжалиги коллежи битирувчиси Анвар Ортиқов, Ўхум қишлоғи ёшлари номидан Муҳайё Орзиева, туман маданият бўлими ходими Шоҳруҳ Сафаралиев, 12-мактабнинг ёшлар етакчиси Рустам Эргашев ва бошқалар тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш, қишлоқларда тадбиркорликни йўлга қўйиш борасидаги камчиликлар ҳақида гапирдилар. Чорвачилик, паррандачиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашига тўсиқ бўлаётган масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, тегишли туман ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари зиммасига аниқ вазифалар юкланди.

Рашид КАРИМОВ,

"Фориш тонгги” газетасининг бош муҳаррири.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.