Регистрация    Войти
Авторизация

ЎРИНЛИ ТАҚИҚ

Категория: Воқеалар

Ўтган ҳафтада юртимизда кўриш ва тарқатиш тақиқланган фильмлар рўйхати эълон қилинди. Ўқитувчи ва она сифатида ушбу воқеликка ўз муносабатимни билдиришни лозим топдим.

Айни таътил мавсуми эмасми, болаларнинг бўш вақти сероб. Кимдир оромгоҳда, кимдир бобо-бувасиникида, кўпчилик спорт ва бошқа тўга-ракларга қатнашган. Аммо тез-тез уйимиз яқинидаги интернет клубга қатнайдиган болаларга ҳам кўзим тушади. Кўринишидан мактабнинг ўрта синф ўқувчилари. Улар эрталабданоқ интернет клуб очилишини бетоқатла-ниб кутиб туришадида, то ота-онаси чақириб кетмагунча жилишмайди. Бугун замона зайли билан интернет Тинч океани сингари чексиз ва чуқур, аммо пўртаналарга бой ахборот маконига айланди.

Фикримнинг далили сифатида юқоридаги рўйхатга тушган "Пила" фильмидан биргина парча кўрганимни айтишим керак. Ҳамма ёқ қон, фильм қаҳрамони бемалол мурдалар орасида сайр қилмоқда! Бир зумда бўғилиб, кўнглим ағдарилди. Атрофимдагилар эса киприк қоқмай кўриб ўтиришарди. Агар бу фильмни "қўрқмас бўласан", "ўғил боласан-ку" дея "тарбиявий" гаплар билан ўғил болаларни томоша қилишга мажбурлашса борми?!

Шу боис мен тақиқланган фильмлар ҳақидаги хабарни қувонч билан қарши олдим. Иложи бўлса, интернетдаги зарарли веб-сайтларни ҳам тақиқлаб, мутлақо кириб бўлмайдиган қилиб ташланса. Маълумотларга қараганда, ушбу тармоқда ўз жонига қасд қилишнинг осон йўлларини тарғиб қиладиган 9 мингта, эротик мазмундаги 4 мингдан зиёд сайт мавжуд экан. Компьютер ўйинларининг деярли ярми зўравонлик ва ёвузликни тарғиб қилиши аён. Ҳаттоки, қувноқ ва беозор кўринган "Pokemon Go" ўйинининг аслида оломон психологиясини яратиш мақсадида ўйлаб топилгани ҳам ошкор бўлиб қолди. Натижада дунёнинг баъзи мамлакатларида аҳоли кўп тўпланадиган манзиллар ва давлат идораларида бу ўйинни ўйнаш тақиқланди.

Жамият ёшларининг маънавий оламига таҳдид соладиган бу каби ахборий таҳдидларда мустамлакачилик, бировни қарам қилиш сиёсатининг янги асрда ҳам йўқолмагани, балки шакл-шамойилини ўзгартирганига гувоҳ бўламиз. Мафкурада бўшлиққа йўл қўйилган жойда асрлар давомида шаклланган қоида ва ахлоқ нормаларни бир четга суриб, онгли равишда миллий ва ахлоққа оид қарашларга зиён етказадиган, керак бўлса уларни бадном қиладиган ахборотларни кўпайтиришга интилиш ётади. Бир жинсли никоҳлар, уларга фарзанд боқиб олишга рухсат берилиши, ўсмирларнинг интернет таъсирида ўз жонига қасд қилишининг кўпайиши, бир кишини оммавий калтаклаш каби нохуш ҳолатларнинг пайдо бўлиши инсоннинг инсоний-фалсафий таърифини йўққа чиқаради.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ахборот асрида биргина йўл — фарзандлар тарбиясига кўпроқ вақт ажратиш, зарарли таъсирлардан имкон қадар асрашгина ўзбекона ҳалоллик, фидойилик, оилапарварлик каби эзгу хислатларимизнинг бардавомлигини таъминлайди. Тақиқ ўринли!

 

Раъно ПАРМОНОВА,

Жиззах шаҳридаги

19-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти

фани ўқитувчиси.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.