Регистрация    Войти
Авторизация

Биз биргаликда кучлимиз!

Категория: Воқеалар

Зарбдор туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб ўтган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда ёшларнинг интилиш ва ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, истеъдоди ва имкониятини тўлақонли намоён этишига интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, мавжуд муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

 

Учрашувда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчилари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари, уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этди.

Мулоқотда Президентимизнинг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони мамлакатимизда ушбу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим дастуруламал бўлиши, Юртбошимиз ташаббуси билан ташкил этилган янги ташкилот ҳар бир ёш интиладиган, уларнинг қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашадиган, муаммоларини ҳал этадиган, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоячисига айланадиган ташкилот бўлиши таъкидланди.

Туман аҳолисининг 12673 нафари ёшлардан иборат. Уларнинг аксарияти жамиятимизда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишларда фаол иштирок этмоқда. Ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, илм-фан, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда салмоқли ютуқларга эришаяпти. Жумладан, кейинги 5 йилда туман ёшлари республика, вилоят фан олимпиадалари, турли танлов ва спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Турли масалалар билан мурожаат қилган ёшларнинг муаммоларини мутасадди раҳбарлар шу жойнинг ўзида ҳал этишди. Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ботир Тўхтамишев ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва бошқа масалалар бўйича фармонда белгиланган вазифаларни сўзсиз бажариш бўйича давлат ва жамоат ташкилоти раҳбарларининг масъулиятини янада кучайтириш юзасидан фикр билдирди.

Ана шундай учрашувлар Жиззах шаҳри, Пахтакор ва Янгиобод туманларида ҳам бўлиб ўтди.

 

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.