Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЖИЗЗАХЛИК ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЖИЗЗАХЛИК ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

16-04-2020, 14:09
Автор: User
Просмотров: 116
Комментариев: 0
Версия для печати

Қадрлиюртдошлар,

ҳурматли тадбиркорлар!

   Бугун сиз азизларга мурожаат қилиб шуни айтмоқчиманки, бутун дунёга таҳдид ва хавф солаётган коронавирус пандемияси сўнгги пайтларда нафақат инсонлар ҳаётига, балки бутун ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жараёнларга ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

   Жорий йилнинг 3 апрель куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида айни пайтда бутун дунёга, жумладан, мамлакатимизга ҳар томонлама раҳна солаётган коронавирус пандемияси келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳар қандай кўринишдаги инқирозларга қарши курашиш борасидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.

   Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлар фаолиятини қўллабқувватлаш, зарур имтиёз ва имкониятлар яратишга қаратилган "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чоратадбирлар тўғрисида"ги ҳамда"Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида"ги Фармонлар қабул қилинди.

   Мазкур фармонлардан кўзланган асосий мақсад, биринчи навбатда, шундай мураккаб даврда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш баробарида, Сиз азиз тадбиркорларга зарур шартшароитлар яратишни кўзда тутганлиги билан янада аҳамиятлидир.

   Шундай экан, бугун юртимизга келган ташвиш ва офатни енгиб ўтишда бевосита сизларнинг кўмагингиз ва саъйҳаракатингиз зарур, албатта.

   Зеро, Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, бугун тадбиркорликнинг қайси бир соҳаси бўлмасин уларнинг фаолиятини бир дақиқа бўлсада тўхтатиб қўйишга ҳаққимиз йўқ.

   Тўғри, биз юртимизда белгиланган карантин даврида айрим фаолият турларини вақтинча ва қисман чеклашга мажбур бўлдик ва албатта бу жараёнлар ҳам қисқа муддатларда ўз измига тушиб кетади.

   Қадрли тадбиркорлар!

   Бугунги шундай мураккаб ва айтиш жоиз бўлса, оғир кунларда давлат бюджети тушумларини тўлақонли амалга оширишда, халқимиз дастурхони тўкин, хонадонлари ободбўлишида сизларга мардлик, жасурлик, бағрикенглик ва энг асосийси, ҳалоллик каби олийжаноб хислатлар зарур бўлади.

Ишонаманки, жиззахлик тадбиркорлар ҳамма вақт, ҳар қандай шароитда ҳам ўзларига ишонган ҳолда баланд руҳда юрти, эли ва халқи учун доим ҳар қандай ёрдамга тайёр турадилар.

   Шу йилнинг 4 апрель санасида Маҳалла ва оилани қўллабқувватлаш вазирлиги, "Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фонди билан ҳамкорликда "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази" ташкил этилди. Айни кунда мазкур марказнинг филиаллари республикамизнинг барча ҳудудларида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

   Бунда 1197 қисқа рақамлардан келаётган мурожаатлар ўрганилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз қариялар, кам таъминланган оилаларга озиқовқат маҳсулотлари етказиб бериш йўлга қўйилган. Марказ ташкил этилганидан буён бугунги кунгача икки мингдан зиёд мурожаатлар бўлди.

   Асосий мурожаатлар карантин сабаб озиқовқат, доридармонга бўлган эҳтиёжлардир. Мазкур мурожаатлар эгаларининг 1500 мингга яқинига зарур озиқовқат маҳсулотлари етказиб берилди.

   Бу каби эзгу ва хайрли ишларни амалга оширишдатадбиркорларимизнинг ҳам роли ниҳоятда катта бўлмоқда.

Азиз юртдошлар!

   Тадбиркорликни шунчаки касб эмас, аввало буни Яратгандан берилган иноят ва имконият деб қабул қилсангиз, Худо берган салоҳият ва иқтидорни эзгулик ва хайрли амаллар йўлида ишлата олсангиз, ишонаманки, топгантутганингиз баракали бўлади.

   Ва шундагина Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев кутганидек ҳамда халқимиз ишонганидек чин маънодаги шу юртнинг, шу халқнинг асл ва фидойи фарзанди сифатида эҳтиром ва камолга сазовор бўласиз.

Қадрли жиззахлик тадбиркорлар!

   Шахсан вилоят ҳокими сифатида сизнинг фаолиятингизга ғов бўладиган ҳар қандай муаммо ва тўсиқларни биргаликда енгиб ўтиш ва уларни ечишда сизларга кўмакчи эканлигимни яна бир бор етказиб қўймоқчиман.

   Мулкчилик шаклидан қатъий назар тадбиркорлик субъектларининг барча тармоқ ва йўналишларида қандайдир муаммолар пайдо бўлса уларни тезкор ҳал этишда кечаюкундуз ёрдам беришга тайёрман!

Азиз тадбиркорлар!

   Бугун юртимизга келган балою офатларни Сиз каби тафаккури ва ғурури баланд, метин иродали, сабртоқатли ҳамда жонажон халқи, меҳрибон отаонаси, азиз акаукалари, шириндан шакар фарзандлари учун ўз елкасига масъулият ва юкни оладиган ишбилармон ва тадбиркорлар билан биргаликда бир тану бир жон бўлиб, енгиб ўтамиз!

   Бир сўз билан айтганда, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қиланаётган Фармон ҳамда қарорлар, кўрилаётган барча чоратадбирлардан кўзланган асосий мақсад ва бизнинг олдимизга қўйилган ўта муҳим вазифа битта — бу ҳам бўлса аҳолини рози қилиш, юртдошларимизни пандемиядан талафотсиз олиб чиқишдир!

   Ана шундай хайрли ишларни амалга оширишда аввало сизларгаинсон учун зарур бўлган соғликсаломатлик тилаб, ишларингизгаомад ва зафарлар ёр бўлишини Оллоҳдан сўраб қоламан!

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.