Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ҲАМ ФАОЛЛАШАДИГАН ВАҚТ КЕЛДИ

МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ҲАМ ФАОЛЛАШАДИГАН ВАҚТ КЕЛДИ

19-02-2020, 10:46
Автор: User
Просмотров: 105
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари билан очиқ юзмаюз мулоқоти ташкил этилди. Тадбирни вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошқариб борди.

   Парламент юқори палатасининг Раиси Танзила Нарбаева депутатлар ҳузурида маъруза билан чиқиб, унда маҳаллий Кенгашларнинг Президентимизнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган долзарб вазифаларига батафсил тўхталди. Таъкидландики, хоҳ вилоят, хоҳ туман, шаҳар Кенгаши бўлсин бугун жонланадиган вақтикелди. Барча даражадаги депутатлар, халқ депутатлари кенгашларининг доимий комиссиялари ўз иш услубларини ўзгартиришлари керак. Яқин ва узоқ истиқболдаги фаолиятимизнинг бош мезони халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган экан, депутатларимиз сайловчиларнинг муаммолари билан изчил шуғулланишлари талаб этилади.


   Сенат Раиси ўз чиқишини давом эттириб, энди ҳар ойда маҳаллий Кенгашларда давлат органи раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қонун, фармон ва қарорларда белгиланган вазифаларни ижро этиш юзасидан масъул идора, ташкилотлар раҳбарларининг ахборотлари эшитилиб, фаолияти қониқарсиз деб топилган раҳбарларга тегишли чоралар кўриш амалиёти жорий этилади. Президентимиз томонидан Кенгаш сўрови институтини жорий этиш таклифи киритилгани ва бу бўйича ҳам қонунчиликка ўзгартириш киритиш юзасидан ишлар бошлаб юборилганлигини анжуманда алоҳида таъкидлади.

   Шунингдек, депутат сўрови, жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ғамхўрликни ошириш, жойларда депутатлар хонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва бошқа масалалар юзасидан фикрмулоҳазалар билдирилди.

   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Нусуратулла Пардаев, Холида Алимова, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология бўйича доимий комиссияси раиси Эркин Холматов, вилоят Кенгаши депутатлари Абдумажид Сатторов, Талъат Усмонов, Дилмурод Худойназаров, Нурзода Каримова, Нодира Каримова, Гулсанам Казакова, Сабоҳат Абдураҳмоновалар томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан ўзларининг амалий таклифларини киритишди.

   Учрашувга вилоят ҳокими Эргаш Салиев якун ясаб, Сенат Раиси билан ўтказилган мулоқот халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятида муҳим устувор аҳамият касб этишини таъкидлади.

Турсунбой КАМОЛОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.