Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ Қ А Р О Р И

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ Қ А Р О Р И

29-01-2020, 10:13
Автор: User
Просмотров: 184
Комментариев: 0
Версия для печати


ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА 2020 ЙИЛДА ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й, 15-сон, 186-модда) ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й, 9-сон, 320-модда) 6- ва 25-моддаларига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

   1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан 2019 йил 29 декабрда келишилган Жиззах вилоятида 2020 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 1 кв. метр майдонга ижара тўловининг энг кам ставкалари 1 ва 1 -а-иловаларга ҳамда ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

   2. Бино ва иншоотларга бириктирилган, шунингдек, алоҳида ажратилган майдонларда (асфальтланган ёки бетонлаштирилган ҳудудларда) радио, уяли ва пейджинг алоқа антенналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари ҳисобланиши тартиби 3-иловага ҳамда ижара тўловининг энг кам ставкалари 25 фоизга камайтирилиши белгиланган узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

   3. Вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси (Д.Халиков)га қисқа муддатда вилоятдаги давлат тасарруфида бўлган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш юзасидан аввал тузилган ижара шартномаларига мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.

   4. Шаҳар ва туманларнинг ҳоким-ликларига ҳудудлардаги давлат ташкилотлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда балансларида бўлган, фойдаланилмай бўш турган мулклардан самарали фойдаланиш, уларни ижарага бериш юзасидан вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонасига доимий таклиф ва маълумотлар киритиб бориш вазифалари топширилсин.

   5. Давлат мулкини балансида сақловчи барча муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларига йил чорагида камида бир марта ўзининг юритишида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказиш ва фойдаланилмаётган давлат мулки аниқланган тақдирда 10 кун мобайнида "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонасига тегишли маълумотларни тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.

   6. Вилоят ҳудудида 2020 йилда давлат мулки бўлган бинолар хоналарида жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси бел-гилансин.

   7. Вилоят телерадиокомпанияси (Э.Шерманов), вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси (У.Адилов), "Жиззах ҳақиқати" ва "Джизакская правда" газеталари таҳририяти (Б.Назаров)га:

   вилоят Давлат активларини бошқариш бошқармаси ҳамда вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонасининг таклифлари асосида вилоятдаги бўш турган, ижарага бериладиган давлат тасарруфидаги объектлар рўйхатини оммавий ахборот воситалари орқали бепул ёритиб бориш тавсия этилсин.

   8. Жиззах вилояти ҳокимининг 2019 йил 10 январдаги 17-сонли "Вилоятда Давлат кўчмас мулкидан 2019 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида"ги қарори 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

   9. Қарор "Жиззах ҳақиқати" ва "Джизакская правда" газеталари орқали чоп этилсин ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти (jizzax.uz)гa жойлаштирилсин.

     10. Мазкур қарор расман эълон қилингандан кейин кучга киради.

   11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Аҳмедхаджаев зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими вазифасини

бажарувчи                                                         Н.Раджапов

                  Жиззах шаҳри,

                  2020 йил 24 январь

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.