Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН, ШАҲАР КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН, ШАҲАР КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИ

20-01-2020, 11:41
Автор: User
Просмотров: 283
Комментариев: 0
Версия для печати

   Маълумки, Марказий сайлов комиссияси шу йил 8 январда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисида" қарор қабул қилган эди. Шу қарор асосида 2020 йилнинг 16-17 январь кунлари мамлакатимиз вилоятлари бўйлаб Сенат аъзолари сайлови бўлиб ўтди.

   Юнус Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган мазкур сиёсий тадбирда вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг 389 нафар депутати, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари жамулжам бўлишди.

   Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Эргаш Ходжақулов мажлис аввалида сўзга чиқиб, депутатларни самимий муборакбод этди. Йиғилганларни қўшма анжуманни олиб бориш тартиб-қоидалари билан таништирди.

   Қўшма мажлисга 36-Навоий сайлов округидан вилоят Кенгашининг депутати Эркин Холматов раислик қилди. Шунингдек, мажлис котибияти, маслаҳат кенгаши, саноқ комиссияси аъзолари сайлаб олинди.

   Шундан кейин халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма масжлиси Маслаҳат кенгаши аъзолари алоҳида хоналарга бўлинган ҳолда ўз фаолиятларига киришдилар. Парламентнинг юқори палатаси аъзолигига Жиззах вилоятидан кўрсатилган 6 нафар номзоднинг ҳар бири ҳақида маслаҳат кенгаши йиғилишида якдил фикрга келишиб олинди.

   1-Ўсмат сайлов округидан Бахмал тумани Кенгашининг депутати Бахтиёр Омонов қўшма мажлис иштирокчиларини маслаҳат Кенгашининг баённомаси билан таништирди. Маслаҳат кенгашининг баённомаси қарорига кўра 30-Оқар, 7-Учариқ, 37-Янги чорвадор, 42-Пахтакор, 54-Гулистон, 19-Зиёкор сайлов округидан вилоят Кенгаши депутатлари — вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг бош ши-фокори Холида Алимова, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси Назира Мухторова, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Нусра-тулла Пардаев, вилоят ҳокими Эргаш Салиев, дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол илмий тажриба станцияси директори Рисқул Сиддиқов, Жиззах "Умид" мактаб-интернати директори Санобар Суяроваларнинг номзодлари Сенат аъзолари сайлови бўйича яширин овоз бериш бюллетенига киритилди.

   Вилоят, Жиззах шаҳар, Зомин, Ғаллаорол, Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари Рустам Ўтабоев, Ҳалима Негматова, Шоира Фозилова, Муҳаммади Ғоибназаров, Малика Тошпўлатова, Санақул Лапасовлар Сенат сайлови бўйича яширин овоз бериш бюллетенига киритилган номзодлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

   33-Даштобод сайлов округидан депутат, саноқ комиссиясининг раиси Абдуғани Холбеков овоз бериш тартиб-қоидалари билан таништирди. Ҳаяжонли дамлар бошланиб, овоз бериш жараёнига киришилди. Саноқ комиссиясининг якуний хулосасига кўра, Жиззах вилоятидан Сенат аъзолигига кўрсатилганларнинг барчаси юқори кўрсаткичларга эришиб, парламент юқори палатаси аъзолигига сайландилар.

   Қўшма мажлис ниҳоясида сенаторларни тақдирлаш маросими ўтказилиб, уларга анвойи гуллар тақдим этилиб, вилоят ҳокими, Марказий сайлов комиссияси томонидан самимий тилаклар билдирилди.

   —2020 йил мен учун қувончли бошланди, Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайландим, — деди вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг бош шифокори Холида Алимова. — Юксак ишонч учун муҳтарам Президентимизга, депутатларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бутун куч-ғайратимни оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилишга сарфлайман.

   Шундай қилиб, Жиззах вилоятидан сайланган сенаторлар катта орзу-умидлар оғушида ишга киришдилар. Уларга республикамиз ва вилоятимиз ижтимоий-иқтисодиёти тараққиётидаги фаолиятларида омадлар тилаймиз.

Турсунбой КАМОЛОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.