Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

15-01-2020, 13:56
Автор: User
Просмотров: 14
Комментариев: 0
Версия для печати

   13 январь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининголтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унга 36-Навоий сайлов округидан депутат Эркин Холматов раислик қилди.

   Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди ва сўзга чиқди.

   Даставвал сессия иштирокчилари вилоят сайлов комиссиясининг раиси Аъзам Ихтиёровнинг 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган депутатлар сайлови якунлари ҳақидаги ахборотини тингладилар.

   —"Янги Ўзбекистон — янги сайловлар" шиори остида ўтказилган сайлов мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа бўлди, — деди нотиқ ўз чиқишида. —Парламент ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловни халқаро кузатувчилар диққат-эътибор билан кузатиб бориб, ўзларининг юқори баҳоларини беришди.

   Мазкур 5 та сиёсий партиянинг 285 номзоди вилоят Кенгашидан муносиб депутатлик ўрнини эгаллаш учун кураш олиб борди. Пировард натижада Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал демократик партияси устунликка эришиб, вилоят Кенгашида 27 та ўринга эга бўлди.

   Аъзам Ихтиёров овоз бериш жараёни барча сайлов участкаларида очиқлик, ошкоралик, холислик асосида ташкил этилганлигини, ҳеч қандай қонун бузилишлари бўлмаганлигини таъкидлади.

   Шундан сўнг "Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш", "Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш ҳақида"ги масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекис-тон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуннинг 19- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 7 та доимий комиссияси тузилди. Депутатларнинг якдил овози билан 26-Хайробод сайлов округидан депутат Элёр Тўрақулов Маҳаллий бюджетни шакллантириш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси этиб сайланди.

   5-Қурувчилар сайлов округидан депутат Нурзода Каримова Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия раислигига муносиб кўрилди. 23-Қаҳрамон сайлов округидан депутат Дилмурод Худайшукуров Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссия раислигига қўйилди.

   Шунингдек, 6-Ўрда сайлов округидан депутат Талъат Усмонов, 36-Навоий сайлов округидан депутат Эркин Холматов, 12-Ўсмат сайлов округидан депутат Абдумажид Сатторов, 37-Янги чорвадор сайлов округидан депутат Нусратулло Пардаевларга юксак ишонч билдирилиб, улар халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича, регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияларнинг раислари этиб сайландилар.

   Қисқа муддатли танаффусдан сўнг "Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида"ги масала муҳокамасига киришилди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев шу масала юзасидан сўзга чиқиб, вилоят Кенгашига сайланган депутатларни самимий муборакбод этди. Жиззах вилоятининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тутган ўрнига тўхталди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзод Эргаш Салиев ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

   43-Мингчинор, 33-Даштобод, 32-Ёрқин, 22-Тоқчилик, 19-Зиёкор сайлов округларидан вилоят Кенгашининг депутатлари Анорбой Эшматов, Абдуғани Холбеков, Ўтагул Байжонова, Абдунаби Абдураҳмонов, Санобар Суяровалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни қўллаб-қувватладилар. Сиёсий партияларнинг депутатлик гуруҳлари маслаҳат кенга-ши баёни ва Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига асосан 42-Пахтакор сайлов округидан депутат Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

   Вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, ўзига билдирилган юксак ишонч учун муҳтарам Президентимизга, депутатларга самимий миннатдорлик билдирди. Вилоятимиз раҳбари ўз чиқишида 2019 йил якунлари ва 2020 йилдаги истиқбол режалари ҳақида фикр юритди.

   Сессияда "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси маслаҳат кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида"ги масала кўриб чиқилди. 42-Пахтакор сайлов округидан депутат, вилоят ҳокими Эргаш Салиев номзоди кўпчилик овоз билан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма йиғилиши Маслаҳат кенгаши аъзолигига тавсия этилди.

   Шу билан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси ниҳоясига етди.

Турсунбой КАМОЛОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.