Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЎРМОНЛАР ОНА ЗАМИННИНГ ДАРМОНИ ҲИСОБЛАНАДИ

ЎРМОНЛАР ОНА ЗАМИННИНГ ДАРМОНИ ҲИСОБЛАНАДИ

18-09-2020, 15:06
Автор: User
Просмотров: 67
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Бугун ўрмонлардан қанчалик мақсадли, самарали, оқилона фойдаланаяпмиз? Яқинда Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселекторда ўрмон хўжаликларини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар натижадорлиги таҳлил қилинди.Иқтисодиётнинг ресурс базасини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, экологияни яхшилашда ўрмон хўжалигининг аҳамияти катта ўрин тутади.

   Видеоселекторда давлатимиз раҳбари хусусий секторни жалб қилган ҳолда ўрмон ерларини ўзлаштириш, йилқичилик, чорвачилик, уруғчилик, кўчатчилик, туризмни ривожлантириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Йиғилишда халқаро ташкилотлар маблағларини жалб этиб, йирикйирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади. Соҳада кадрлар масаласи, илмфанни ривожлантириш, тажриба майдонлари, уруғчилик лабораторияларини ташкил этиш бўйича масъулларга вазифалар юклатилди.

   Видеомулоқотда вилоятимизнинг Бахмал, Фориш туманларида ўрмон хўжалиги резервларидан фойдаланиш яхши ташкил этилмаганлиги танқид қилинди. Зомин, Бахмал ўрмон ва ов хўжаликларида туристик базалар барпо этиш учун кўрсатмалар берилди.

   Бу борада вилоятимизда эндиликда қандай ишлар амалга оширилади? Вилоят ўрмон хўжалиги бошқармасининг бошлиғи Мустақим Дусбеков шундай деди: — Вилоятимизда 5 та ўрмон хўжалиги ва 1 та миллий табиат боғи мавжуд бўлиб, ўрмонларнинг умумий ер майдони 247875 гектарни ташкил этади. Ўрмон билан қопланган майдон 94903, маданий ўрмонзорлар 15800 гектардан иборат. Видеоселектордан сўнг, вилоят ҳокими ва тегишли мутасадди раҳбарлар иштирокида соҳадаги камчиликлар, амалга оширилиши лозим бўлган вазифа ва топшириқлар, лойиҳалар хусусида яна бир бор маслаҳатлашиб, режа ва дастурлар ишлаб чиқдик.

   Вилоятимизда бугун ўрмонлардан оқилона, мақсадли фойдаланиш учун имкониятлар бор. Биргина воҳамизда 124 та мебелчилик билан шуғулланувчи корхона ва тадбиркорлик субъектлари мавжуд. Ўтган йили улар томонидан 5,8 миллион долларлик ёғоч ва мебель маҳсулотлари импорт қилинган. Музофатимиздаги яна 150000 гектар ўрмон ерларидан мақсадли фойдаланиб, янги иш ўринларини ташкил этиш мумкин. Шу мақсадда Ғаллаорол туманида 150 гектар майдонга қурилишбоп ёғоч берувчи павлония кўчатлари экилиб, етиштирилади.

   Жорий йилнинг шу давригача76 гектар майдондан 12 тонна доривор гиёҳлар етиштирилди. Бу кўрсаткични 2021 йилда 300 тоннага етказиш режалаштирилган. Йил охиригача 200 гектар майдонга доривор ўсимликлар экилади. Бодом, ёнғоқ, ёрёнғоқ, пистадан ёғ олиш имкониятларимиз ҳам юқори. Ғаллаорол туманидаги аччиқ бодомдан ёғ олинувчи, доривор ўсимликларни қайта ишловчи корхона фаолияти келгусида янада кенгайтирилади.

   Истиқболли лойиҳалардан бири Бахмал тумани ўрмон хўжалигида амалга оширилади. Италиялик ҳамкорлар биланқимматбаҳо "Шафран" доривор ўсимлигини етиштириш бўйича 35,4 миллион евролик шартнома имзоланди. Ўсимлик уруғлари келтирилиб, дастлаб 100, сўнгра 400 гектарга экиш режалаштирилган. Шафрандан тайёрланган доривор гиёҳ юз фоиз экспортга йўналтирилади.

   Сўнгги икки йилда ўрмон хўжаликларида 1800 гектарга бодом экилган бўлса, жорий йилнинг охиригача бодом плантациялари700 гектарга кенгайтирилади. Янгиобод туманида 250 гектарга коврак экилган эди. Йил охиригача яна шунча гектарга экилади. Бу ўсимликка жаҳон бозорида қизиқиш юқорилиги сабаб, тайёр маҳсулот экспорт қилинади. Зомин туманида асалчилик бўйичаянги лойиҳалар ҳадемай бўй кўрсатади. Машҳур Зомин асали, нафақат ички бозорни, энди дунё бозорини забт этиши учунимкониятлар оширилади. Вилоятимиз ўрмон хўжаликларида 1400 та асалари оиласи парвариш қилинаяпти. Зомин ўрмон хўжалигида яна 300 та асалари оиласи ташкил этилади.

   — Ўрмон хўжаликларининг ҳисобидаги бўш турган ерларидан мақсадли, оқилона, самарали фойдаланиш учун хусусий секторлар, тадбиркорларни жалб этган ҳолда ижарага бериш, очиқ майдонларда кўчатчилик, сабзавотчилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш орқали қўшимча даромад олиш, ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш имкониятлари яратилади, — дейди вилоят ўрмон хўжалиги бош кадастрининг мутахассиси Исфандиёр Жабборов. — Пиллачилик учун қўшимча озуқа базасини яратиш мақсадида 2021 йилда бир миллион 200 минг туп тут кўчати экилади. Асаларилар оиласи 2133 тага, чорва моллари тўёқ сони 1011 тага, паррандалар бош сони 11,8 мингтага ортади.

   Зомин ўрмон хўжалигида Жанубий кореялик ҳамкорлар билан 5 гектарлик писта плантацияси барпо этилади. 20202023 йилларга мўлжалланган 120 миллиард сўмлик лойиҳага кўра, экспортбоп писта нави етиштирилиб, маҳсулот хорижга сотилади. Ҳудуднинг Усмонлисой бағрида экотуризм ишқибозлари учун 20 та кемпинг бунёд этилади. 40 ўринли мўъжаз меҳмонхоналар фойдаланишга топширилгач, 20 та иш ўрни яратилади.

   Салкам 24000 гектарни ташкил этувчи Зомин миллий табиат боғи ҳар қандай кишини ўзига мафтун этиши табиий. 1000 дан ортиқ флора дунёсига эга боғда 107 тур доривор ўсимлик рўйхатга олинган бўлиб, 63 тасидан табобатда кенг фойдаланилади. Ҳудудда халқаро ва Ўзбекистон"Қизил китоби"га киритилган сиверс олмаси, грек ёнғоғи, оддий ўрик, дилбанд лола, таллас парписи, Туркистон лоласи, кеселринг савринжони, шунингдек, сумбул коврак, Федченко наъматаги, Туркистон дўланаси, шувоқ, тоғрайҳон, дуғбўй, афсонак, қора андиз каби доривор ўсимликлар ўсади.

   Фауна олами ҳам ўзига хос. Бу ерда халқаро ва Ўзбекистон "Қизил китоби"га киритилган катта тақабурун, қизил суғур, ўрмон олмахони, Туркистон силовсини, Северцов қўйи, айиқ, лочин, болтаютар, қора тасқара, бургут, оқ бошли қумой, итоғли, қора лайлак ва қора каптар ҳам учрайди. Миллий боғ ҳудудида 282 тур умуртқасиз, 30 тур сут эмизувчи, 102 тур қуш, 14 тур судралиб юрувчилар яшайди.

    Экотуризм ихлосмандларини 1000 ёшли арча, 700 ёшли бобоёнғоқ, Зомин санаторийси, Шербулоқ, супа, Мих қалъаси, шаршара, Чортанги дараси каби тарихий, археологик, географик, экологик жойлар қизиқтириши табиий. 27 нафар нозир, 3 нафар илмий ходим жами 56 нафар Зомин миллий табиат боғи ишчихизматчилари меҳнат қилаётган жамоада йил 12 ой иш қизғин.

   Республикамизда ўрмон ва миллий боғлар барпо қилиш, уларда оммавий дам олиш ва туризмни ривожлантириш билан одамларнинг жисмоний ва маънавий соғлигини тиклаш, табиат неъматларидан баҳраманд бўлишлари учун барча имкониятлар бор. Ўрмонлар давлат мулки — умуммиллий бойлигимиз ҳисобланади. У бежиз ернинг ўпкаси дейилмайди. Тирик жонзотни тоза ҳаво билан таъминлайдиган маскан давлат томонидан қўриқланади. Ўрмонлардан оқилона, самарали фойдаланиб, халқимиз учун янада обод турмуш шароитларини яхшилаш, довдарахтлар экиб, кенгайтириш ҳамиша ҳаммамизнинг олий мақсадимиз бўлсин деймиз.


Зоир ЭРГАШЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.