ДУНЁГА ЮЗ ОЧАЁТГАН ЮРТМамлакат иқтисодиётига ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшаётган сайёҳлик соҳаси тобора тараққий топиб бораяпти. Юртимизда ҳам тизимга бўлган юксак эътибор туфайли йилдан-йилга хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сони кўпайиб бормоқда. Жиззахда 2020 йилда ушбу соҳада қандай янгиликлар бўлиши кутилаяпти? Биз вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси маркетинг бўлими бошлиғи ШоҳруҳАБДИМУРОДОВга шу каби саволлар билан мурожаат қилдик. —Жиззахнинг сайёҳлик қуввати қандай ва ўтган йилда қанча сайёҳларга хизмат кўрсатилди? —Вилоятимизда 372 та маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган. Уларнинг 42 таси тарихий обида ва зиёратгоҳлар бўлса, 267 таси археология, 63 таси монумент ёдгорликлари ҳисобланади. 2019 йилнинг декабрь ойи якунига кўра,91 та жойлаштириш воситалари мавжуд бўлиб, улар 2500 дан ортиқ меҳмонга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Улардан33 таси 1149 ўринли меҳмонхона, 45 таси391 ўринли меҳмон уйлари, 13 таси сиҳатгоҳ, иккитаси кемпинг ва ўтовлардир. Шунингдек, 85 ўринли оромгоҳлар бор. Хорижликлар кўп келувчи ҳудудларда тўртта ахборот марказлари ташкил этилди. 2019 йил якунига қадар, 11 минг 734 нафар чет эл фуқароларига хизмат кўрсатилди.Улар Жанубий Корея, Франция, Германия, Туркия, Россия Федерацияси ва бошқа МДҲдавлатларидан, Хитой, АҚШ, Бельгиядан ташриф буюришган. —Меҳмонхона уйларни кўпайтириш учун қандай ишлар амалга оширилди? Зомин, Фориш ва Бахмал туманларида бўлиб ўтган 18кунлик ўқув семинарларда 120 нафар хонадон вакиллари қатнашиб, махсус сертификатларга эга бўлишди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги "Ҳар бир оила — тадбиркор" дастуриниамалга ошириш тўғрисида"гиҚарори ижросини таъминлаш мақсадида меҳмон уйлари сонини кўпайтириш учун Зомин туманида 20 нафар тадбиркорга 412 миллион 900 минг сўмлик имтиёзли кредит ажратилди.Шароф Рашидов, Фориш, Мирзачўл, Бахмал, Ғаллаорол туманларида 30 дан ортиқ тадбиркорларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилди. —Туризм инфратузилмасини ривожлантириш, хориж сармоясини жалб этиш тўғрисида нималарни айта оласиз? —2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида 29 та молиявий лойиҳалар амалга оширилди. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан қатор ишлар бажарилди. Жумладан, ўтган йилнинг 19 июнида ЭронИсломРеспубликасидан Муҳаммад Розиқий ташриф буюриб,мавжуд лойиҳалар билан танишди. Хорижий сармоядор Зомин туманининг «Пешағор» МФЙ ҳудудидаги "Чопон" фермер хўжалигининг сайёҳлик масканига қизиқиш билдирди.Шу ойда Россия Федерациясининг "Империя" компанияси раҳбари Саидкамол Муҳиддиновга Айдар-Арнасой кўллар тизимининг лойиҳалари тақдим этилди. Хорижий инвесторнинг тумандаги "Одилбек олтин балиқ" экотуризм мажмуаси эътиборини тортди. 2019 йилнинг 3-4 июль кунлари вилоятга АҚШнинг "GMFR Global" компанияси вакиллари ташриф буюрди. Бухорижий корхона томонидан 4 та лойиҳа учун 37,0 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ киритилиши режалаштирган. Меҳмонлар Ғаллаорол туманидаги "Бибихоним қўрғонлари" лойиҳасининг очилиш маросимида иштирок этди. Ўтган йили Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти делегацияси ҳам ташриф буюрди. Ҳар иккала вилоятга экскурсиялар ташкил этиш юзасидан келишиб олинди. 29-30 август кунлари Жиззахдаги ёшлар инновация марказида Халқаро инвестиция форуми ўтказилди. Туркиянинг "Идеалист" компанияси томонидан Зомин туманидаги Суффа ҳудудидаги шаҳарча лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди. —Сайёҳликнинг махсус турларини йўлга қўйишдаги истиқболлар ҳақида тўхталиб ўт-сангиз? —Вилоятдаги мавжуд салоҳиятдан унумли фойдаланишва бу соҳани ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини янада ошириш мақсадида иккита фермер хўжаликлари танлаб олинди. Булар —Бахмал туманидаги боғдорчилик билан шуғулланувчи "Агронатурал инвест" ва Шароф Рашидов туманида "Турдибек" фермер хўжалигининг агротуризм марказидир. Бундан ташқари, ўтган йилнинг 1-6 август кунлари Ғаллаорол туманида "Халқаро спорт туризми" фестивали ташкил этилди. Осиё кубогига 6 та давлат — Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Беларусь ҳамда Қирғизистон давлатларидан вакиллар келишди. Спорт туризми бўйича Осиё кубоги учун мусобақаларни Бахмал туманида доимий ўтказилишига келишиб олинди. Шунингдек, "Олтин куз-2019" халқаро агротуризм фестивали, "Ҳиндистон миллий либослари кўргазмаси", "Қадриятлар қадрланган юрт!", "Жиззах халқаро маданият фестивали","Меҳмон уйларида миллий ҳалқ рақслари" тадбирлари ўтказилди. Июль, август ойларида Зомин, Бахмал ва Фориш туманларидаги меҳмон уйларида сайёҳлар учун маҳаллий фольклор жамоаларининг чиқишлари ташкил этилди. —2020 йилда қандай янгиликлар бўлиши кутилмоқда? —Вилоятда учта махсус ҳудуд ташкил этилмоқда. Булар — Ғаллаорол туманидаги Хонимқўрғон археологик ёдгорлиги ёнида "Транс оксиана" МЧЖ томонидан қиймати 29 миллиард сўмлик туристик шаҳарча ҳудуди ва Шароф Рашидов туманидаги "Барқарор ривожланиш" МЧЖ мева ва сабзавот етиштириш, қайта ишлаш корхонаси, яна бири Суффа маскани билан боғлиқ ҳудуд ҳисобланади.2020 йилнинг I чорагида бешта истиқболли лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Вилоятда алоҳида веб-сайт яратилади."Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" шиори остида мамлакат бўйлаб саёҳатлар ташкил қилинади. Бу ерда агро, зиёрат ва этно, шунингдек, таомлар туризми йўналишларини ривож-лантириш бўйича тадқиқотлар ва тарғибот тадбир-лари амалга оширилади. Жиззах —этносайёҳлик йўналиши бўйича алоҳида аҳамиятга эга ҳудуд. Бундан унумли фойдаланиш мақсадида 2020 йилнинг февраль ойида миллий либослар кўргазмаси, "Баҳор тароналари" фестивали ўтказилади. Шу ойда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказиладиган "EMITT" халқаро туризм кўргазмасида вилоятимиз вакиллари иштирок этишади. Жиззахдаги учта кўчага "туризм кўчаси" мақомини бериш орқали эсдалик совғалари дўконлари, қаҳвахона, ресторан, чойхоналар, рассомлар, артистлар ва ҳунармандлар учун махсус жойлар, шунингдек, маҳаллий ва чет эллик сайёҳларни жалб қиладиган бошқа жозибадор масканлардан иборат кўчалар шакллантирилади. Туркиянинг "Идеалист" компанияси билан 20 йиллик лойиҳа тузилган. Зомин туманида жорий йилда санаторийдан то Суффагача 100 кишилик арқон йўли ўтказилади. Стадион, мини стадион, овқатланиш шохобчаси, меҳмонхона, сайёҳлик масканлари қурилади. Бу ерда катта мусобақаларнинг ўтиши, машҳур жамоалар таклиф қилиниши мўлжалланган. Ҳозирда сармоядорларни жалб этиш ишлари бораяпти. "Халқаро таомлар фестивали"ни ҳам шу ерда ўтказишга розилик билдирилди. Вилоятда 2019 йилнинг 29-30 август кунлари ўтказилган инвестиция форумида Хитой ва Германия давлатларининг корхоналарибилан умумий қиймати 800,0 миллион АҚШ долларига тенг меморандумлар имзоланди. Айни пайтда Жиззах шаҳри ҳудудида янгидан барпо этилаётган кўп қаватли турар жой биноларининг олтитасинимеҳмонхонага мослаштириш ишлари олиб борилаётганлигини ҳам таъкидлаш лозим. Холниса РАҲМОНҚУЛОВА суҳбатлашди. Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
17:03
Шартнома қачон бекор қилинади? 010:03
ЮЗ ҲУНАР ОРТИДАН ҚУВАЁТГАН ҚИЗ 011:03
Ер ости йўли барпо этилади 011:03
Янги лойиҳа импортни камайтиради 015:03
ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ 011:03
КОРЕЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЖИЗЗАХДА 015:01
ОҚ ЙЎЛ, ЁШ МУТАХАССИСЛАР! 011:02
“So‘g‘diyona”ning ilk g‘alabasi 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 011:03
Янги лойиҳа импортни камайтиради 012:11
ЯНГИОБОДЛИК ЁШ ТАДБИРКОР 012:11
ИСМАТ АКАНИНГ ИССИҚХОНАСИ 012:11
МУСТАҲКАМ ОИЛА –ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ 009:01
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ 017:03
Шартнома қачон бекор қилинади? 015:03
ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ 011:03
КОРЕЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЖИЗЗАХДА 010:03
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ—ОЛИЙ ҚАДРИЯТ 0ОПРОС
Cайт ҳақида фикрингиз
|