Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » “ОЛТИН КУЗ -2019”: Жиззах туризм маркази бўла олади

“ОЛТИН КУЗ -2019”: Жиззах туризм маркази бўла олади

9-11-2019, 11:44
Автор: User
Просмотров: 21
Комментариев: 0
Версия для печати

Аввал хабар берганимиздай, 6-8 ноябрь кунлари вилоятимизда илк бор "Олтин куз" фестивали бєлиб єтди. Шароф Рашидов, Бахмал ва Зомин туманларида бєлиб єтган тадбирлар кузги тєкин-сочинлик, баўрикенг ва танти Жиззах элининг меҳр билан меҳмон кутишга доим тайёрлигини намойиш этди. 50 нафарга яқин сайёҳлар, сайёҳлик фирма вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган фестиваль воҳамизга фаол сайёҳлик оқимини йєналтиришга катта замин яратади.


   Дастлаб Жиззах шаҳрининг Шароф Рашидов кєчасида карвон юриши билан бошланган тадбир "Єрда" боғида қишлоқ хєжалик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кєргазмаси ҳамда амфитеатрда фольклор жамоаларининг чиқиши билан давом этди. Биринчи куни меҳмонлар Жиззах оши ва сомсаси, тандир кабоб тайёрлаш бєйича мастер-классда қатнашдилар.

    7 ноябрь куни Бахмал туманига инфотур ташкил этилди. Бахмал чегарасида меҳмонларга туман ҳокими Муса Анорбоев аудио табрик йєллаб, саёҳатнинг мароқли єтишини тилади. Дастлаб Ойқор қишлоғи ҳудудидаги "Аgro natural invest" фермер хєжалигида олма териш ҳашари ташкил этилди. Шу жойда туман болалар мусиқа ва санъат мактаби, "Баркамол авлод" маркази ҳамда туман тадбиркор ва ҳунармандларининг кєргазмалари намойиш этилди. Фермер хєжалиги ҳудудида 11 гектар майдонда олма плантацияси ташкил этилган. Тоғли туманга қор ёққанлиги муносабати билан уч қатор олма ҳосили фестиваль учун қолдирилган экан. Сайёҳлар, туроператорлар ҳамда журналистлар ҳосилнинг шиғиллиги, чєққиларда қор ялтираб турган тоғ бағридаги рангин кєргазмалар, мезбонларнинг дєстона муносабатидан илҳомланиб, кимўзарга олма тердилар. Ҳашарда иштирок этган барча меҳмонларга туман ҳокимлиги томонидан бадиий адабиётлар рағбат тариқасида совға қилинди.

   

   Сунг Муғол қишлоғида ташкил этилган кєпкари мусобақасига йєл олинди. Отларнинг чопқирлиги, полвонларнинг чайир ва чапдаст ҳаракатларини барча олқишлаб турди. Ҳаттоки икки нафар фестиваль меҳмони, туристик фирма вакиллари Гулдона Алиева ва Умида Ҳамроева пул мукофотларини солим қилиб тикдилар.

   Эски Жарбулоққишлоғида жойлашган табиб Отажон Акрамов хонадонига ташриф воҳамизнинг соғломлаштириш туризми бобидагисалоҳияти ҳақида маълумот берди. Соғломлаштириш марказида табиб табиий гиёҳларни йиғиш, қуритиш ва улардан малҳам тайёрлаш борасида мастер-класс єтказди. Шунингдек, табиб хонадонида боқилаётган отларни парваришлаш, эгарлаш ҳақида ҳам меҳмонларга тушунча берилди. Бу ерда меҳмонлар маҳаллий таом — ун ошини татиб кєрдилар. Кун таассуротлари ҳақида меҳмонларимизга юзланамиз.

    —Бахтли тасодиф боис "Олтин куз" фестивалининг иштирокчисига айландик, — дейди Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан келган сайёҳ МуҳаммадсодиқҲОШИМОВ. — 1993 йилда Самарқанд кооператив институтини тамомлаганман. ґґУша вақтдан буён ґУзбекистонга келмаган эдим. Жиззах шаҳрига ҳам биринчи марта қадам босдим. Тўрт киши Узбекистоннинг машҳур шаҳарларини куриш мақсадида саёҳатга келган эдик. Буни қарангки, Шароф Рашидов музейида фестиваль иштирокчилари сафига қушилдик. Саёҳатимиз янада мазмунли ва мароқли утди. Жиззах табиати ниҳоятда гузал, одамлари меҳмондуст, инвестиция учун қулай шароитлар бор экан. Мен бу фестивални қирғиз сайёҳлик фирмаларига тарғиб қилиш ниятидаман.

    —Рости, Жиззах вилояти билан шу пайтга қадар ҳамкорлик урнатилмаган эди, — дейди "Bukhara hospitable" сайёҳлик компанияси директори Шоҳида ҚУРБОНОВА. — Жиззахнинг шундай бой сайёҳлик имкониятларига эга эканлиги ҳақида тасаввурга эга эмас эдим. Шу маънода "Олтин куз" фестивали жуда пухта уйланган, соҳанинг ривожланиши кузланган муҳим тадбирдир. Мен узим курмаган жойлар ҳақида мижозларга тавсия бера олмайман. Жиззахда турт фаслда ҳам сайёҳларни кутишга, хизмат курсатишга қодир тизим яратилганига гувоҳ булдим ҳамда Жиз-зах туристик фирмалари билан ҳамкорлик қилишга қарор қилдим. Айниқса, Бахмал ва Зомин туманларининг агро ва экотуристик имкониятлари, Жиззах таомларининг узига хослиги ҳар қандай сайёҳни узига жалб қила олади. Фестиваль юқори даражада ташкиллаштирилган, етарлича инфратизим яратилган. Меҳмондуст жиззахликларга катта раҳмат!

 

    —Инфотур менга ижодкор сифатида катта илҳом бахш этди, — дейди "Узбекистон" ахборот агентлигининг мух-бири Сайёра ШОЕВА. — Журналистларнинг куплаб таклиф этилгани ҳам фестиваль тарғиботида катта аҳамиятга эга. Мен ҳеч қачон купкари мусобақасини, машҳур Жиззах сомсасининг тайёрланишини курмаганман. Бахмаллик табиб Отажон Акрамовнинг соғломлаштириш маркази ҳам тиббиёт туризми буйича энг яхши таклифлардан биридир. Уйлайманки, "Олтин куз" фестивали фаол сайёҳлик мавсумларига мослаб ташкил этилса, Жиззах вилояти ҳам энг кўп сайёҳ ташриф буюрувчи ҳудудлар сирасига кира олади.

   Зомин туманига уюштирилган инфотур мазкур таассуротларни янада мустаҳкамлади. Фестиваль якунида туроператорлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилиб, вилоятда сайёҳлик имкониятларини янада ривожлантириш буйича муҳокамалар булиб утди. Юксак кутаринкилик билан утган биринчи "Олтин куз" агротуристик фестивалининг анъана тусини олиши ҳамда бошқа фаслларга мослаб ташкил этилиши таклиф қилинди.


Муқаддас САПАРОВА.

("Жиззах ҳақиқати")

Л.МАМАТҚУЛОВ олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.