DataLife Engine > Туризм > ЗОМИН ТОҒЛАРИДА

ЗОМИН ТОҒЛАРИДА


10-08-2020, 09:41. Разместил: User

   

бугун кимсасиз оромгоҳларни кўриб дилим хуфтон бўлди

 

   Зоминнинг машҳур дам олиш масканларини кўриб, пандемия ҳаётимизни нақадар ўзгартириб юборганидан ҳайратланмасликнинг иложи йўқ.

   Баҳор қуёши қиздиришни бошлаши билан Зоминга ошиқувчи автомобиллар карвони тўхтамайди. Ёз, ҳатто қишда ҳам дам олиш зонасида одам қайнайди. Қозон патир, қурут, доривор гиёҳлар савдоси авжида, Ургут бозоридан олиб келинган сувенирларни қимматига сотган қанча,биттагина супани ижарага бериб ҳам бемалол кунлик даромад топадиган тадбиркор кишилар қанча эди...

   Туман марказидан дам олиш ҳудудларига ўтгач, дарҳол истироҳат масканларининг рекламалари йўлингизга пешвоз чиқади.Аммо дам олувчилар имкон қадар энг юқори ҳудудларга боришни мўлжаллайдилар. "Зомин" сув омборида бир тўхтайди, селфи тушади, шошапиша қурут харид қилишга тутинади. Худди бошқа жойда йўқдек. Кейин яна юқорига ўрлаб кетади. Манзил аниқ — санаторий, шаршара, Шербулоқ ва Суффа текислиги.

   Мен айниқса, Зоминнинг ҳавода доривор гиёҳлар арчалар ҳиди анқиган ифорини яхши кўраман. Бу ноёб ҳавони вужудимга ғамлаб қўйиш ниятида тўйибтўйиб нафас оламан. Барибир тўймайман. Бу ҳавони истаб, юртимизнинг турли бурчакларидан одамлар келишади. Улар ҳам нафас йўли хасталикларидан халос бўладилар. Тоза кислород қон томирларига ёйилиб, танага, руҳгаянги қувват беради. Ана шундай хислати бор Зомин тоғларининг...

   Ҳар доим бу ҳавони, табиатнинг беқиёс гўзаллигини, яшиллик дунёсини бошқалардан худбинларча қизғонардим. Ахир гавжум шаҳардан қочиб, мияга ором бериш учун келсангу, бу ер ҳам ғижғиж одам бўлса...ором олиб бўларканми? Аммо бу хато эканини кимсасиз Зоминда бўлиб биринчи марта ҳис қилдим. Барча неъматлар инсон учун яратилгани, инсоннинг ўзи билан азиз эканини тушундим. Йўлйўлакай биронта ҳам қозонпатирчини учратмадик. Сув омбори бўйлари ҳам кимсасиз. Шербулоқ олдида озроққина савдо бўлаяпти. Йўллар бўмбўш.

  "Zomin sunrise" оромгоҳи, хусусий меҳмонхоналар, улуғвор НКМК санаторийси — ҳаммаҳаммаси йўлга кўз тикиб турибди...

   Пандемия, айниқса, туризм соҳасига катта зарба берди. Мамлакатимизда эндиэнди ривожланиб келаётган ички туризмга ҳам таъсир кўрсатди. Туризм хизматлари кўрсатиш орқали қанчаданқанча одамлар даромад манбаига эга бўлардилар. Ўзини ўзи банд қилиш орқали ишларини қонунийлаштириб олишарди. Дам олиш масканлари солиқ тўловлари орқали давлат ғазнасини тўлдиришарди.Э, вирусиям қуриб кетсин.

   Аммо ҳаёт давом этади. Сув омбори бўйида интенсив пистазор барпо этилаяпти. Ниқоб таққан қурувчилар ишдан бош кўтармайдилар. Зомин шаршараси бўйида янги дам олиш маскани қурилиши давом этмоқда.Техникалар бир зум бўлсин, ишдан тўхтагани йўқ.

   Шуларни кўриб, кейинги йил оромгоҳлар болаларнинг қувноқ кулгуларига тўлибтошиши, оилалар, жамоалар, экотуризм шайдоларинингнигоҳлари Зомин тоғларига чексиз ҳайрат ва қувонч билан боқишига умид уйғонди.

Муқаддас САПАРОВА,

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар шуъбаси бошлиғи.

скачать dle 12.0
Вернуться назад