DataLife Engine > Технология > ХИЛВАТЛАРДА ТУРКИСТОН СИЛОВСИНИ...

ХИЛВАТЛАРДА ТУРКИСТОН СИЛОВСИНИ...


28-07-2020, 11:02. Разместил: User

   Сайёрамиздаги биохилма-хиллик табиат қонунларининг бир маромда кечишини таъминлайди. Лекин инсоният бу турфаликнинг тобора қисқариб боришига сабабчи бўлиб қолмоқда. Турли ноёб жонзотлар, ўсимликларнинг ноқонуний савдоси, барконьерликнинг авж олиши ер юзидатабиий мувозанат йўқолишига олиб келади. Бунинг олдини олиш мақсадида дунё олимлари кўплаб амалий ишларни бажаришмоқда. Юртимизда, хусусан, вилоятимизда олиб борилаётган тадбирлар ҳам буларнинг узвий давомидир.

   — Биргина Зомин тумани мисолида қараб кўрайлик, — дейди Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси етакчи мутахассиси Замира Абдуллаева. — Зомин давлат қўриқхонаси ноёб арчазорларни ва арчазорлардаги ҳайвонот дунёсининг табиий ҳолда сақланишини таъминлашмақсадида
   1928 йилда Туркистон тоғ тизмасида Зомин тоғ арчазорлари давлат қўриқхонаси ташкил этилди. Ҳудудда уч турдаги қора, ўрик ва савр арчалари мавжуд. Бу ерда 700 турга яқин юксак ўсимликлар ўсади. Уларнинг 13 тури Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби» га киритилган, 48 тури Ғарбий Туркистон эндемик турлари ҳисобланади. Бугунги кунда қўриқхонада 105 оила 531 туркумга мансуб 1216 тур ўсимликлар учраб, уларнинг 21 тури Ўзбекистон Республикасининг “Қизил Китоби” га киритилган. Бу ерда шифобахш ўсимликларнинг қуйидаги 20 турдан ортиғи ўсади. Дарвоқе, 1926 йилда “Ғўралаш” дарасида яшилгулли эремурус топилган. Шундан кейин қидирувлар ташкил этилсада, уни бошқа топа олмаганлар. Машҳур биолог В.П. Покровский “Йўқолаётган ўсимликлар ҳақида ривоятлар” китобида бу турЗомин қўриқхонаси ҳудудида сақланиб қолган бўлиши мумкинлиги ҳақида тўхталган. Бироқ ҳозирга қадар эремуруснинг бу тури қўриқхона ҳудудидаучратилмаган.

   Мутахассиснинг маълум қилишича, қўриқхона ҳудудида балиқларнинг 1 тури, сувда ва қуруқлиқда яшовчиларнинг 2 тури, судралиб юрувчиларнинг 14 тури, қушларнинг  102 тури ва сутэмизувчиларнинг 30 тури учрайди. Қўнғир айиқ ва Туркистон силовсини Халқаро табиатни муҳофаза қилиш Иттифоқининг “Қизил Китоби”га киритилган. Ўзбекистон Республикасининг “Қизил Китоби”га қўнғир айиқ, Туркистон силовсини, тоғ эчкиси, тасқара, қора лайлак, болтаютар, бургут, кичик бургут, итолғи, оқбошли қумой, маллабош лочинлар киритилган.

   — Арчали кенгликлар қушларга бой, — дейди мутахассисЗамира Абдуллаева. Сут эмизувчилардан бу ерда бўри, тўнғиз, қуён, оддий кўрсичқонлар доимийдир. Юқори тоғликлар, арча зонасида айиқларни болалари билан учратиш мумкин, улар бу ерда кўп учрайди. Хилват жойларда Туркистон силовсинининг шитир-шитири эшитилади. Тоғ эчкиси, қоқ тошликларда Туркистон эчкиэмарини учратиш мумкин.

   Қумли ва тупроқ қияликларда бўшилон, чипорилон, чўл тақиркўзлиги, сариқ илон кўзга ташланади. Зомин миллий табиат боғининг умумий ер майдони 23894 гектарни ташкил этади. Бу табиий ва жонли бойликларни асраш одамзодни ер юзидаги турли бўҳронлар ва офатлардан асрашда муҳим омиллардан биридир.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.

скачать dle 12.0
Вернуться назад