ХИЛВАТЛАРДА ТУРКИСТОН СИЛОВСИНИ...Сайёрамиздаги биохилма-хиллик табиат қонунларининг бир маромда кечишини таъминлайди. Лекин инсоният бу турфаликнинг тобора қисқариб боришига сабабчи бўлиб қолмоқда. Турли ноёб жонзотлар, ўсимликларнинг ноқонуний савдоси, барконьерликнинг авж олиши ер юзидатабиий мувозанат йўқолишига олиб келади. Бунинг олдини олиш мақсадида дунё олимлари кўплаб амалий ишларни бажаришмоқда. Юртимизда, хусусан, вилоятимизда олиб борилаётган тадбирлар ҳам буларнинг узвий давомидир. — Биргина Зомин тумани мисолида қараб кўрайлик, — дейди Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси етакчи мутахассиси Замира Абдуллаева. — Зомин давлат қўриқхонаси ноёб арчазорларни ва арчазорлардаги ҳайвонот дунёсининг табиий ҳолда сақланишини таъминлашмақсадида Мутахассиснинг маълум қилишича, қўриқхона ҳудудида балиқларнинг 1 тури, сувда ва қуруқлиқда яшовчиларнинг 2 тури, судралиб юрувчиларнинг 14 тури, қушларнинг 102 тури ва сутэмизувчиларнинг 30 тури учрайди. Қўнғир айиқ ва Туркистон силовсини Халқаро табиатни муҳофаза қилиш Иттифоқининг “Қизил Китоби”га киритилган. Ўзбекистон Республикасининг “Қизил Китоби”га қўнғир айиқ, Туркистон силовсини, тоғ эчкиси, тасқара, қора лайлак, болтаютар, бургут, кичик бургут, итолғи, оқбошли қумой, маллабош лочинлар киритилган. — Арчали кенгликлар қушларга бой, — дейди мутахассисЗамира Абдуллаева. — Сут эмизувчилардан бу ерда бўри, тўнғиз, қуён, оддий кўрсичқонлар доимийдир. Юқори тоғликлар, арча зонасида айиқларни болалари билан учратиш мумкин, улар бу ерда кўп учрайди. Хилват жойларда Туркистон силовсинининг шитир-шитири эшитилади. Тоғ эчкиси, қоқ тошликларда Туркистон эчкиэмарини учратиш мумкин. Қумли ва тупроқ қияликларда бўшилон, чипорилон, чўл тақиркўзлиги, сариқ илон кўзга ташланади. Зомин миллий табиат боғининг умумий ер майдони 23894 гектарни ташкил этади. Бу табиий ва жонли бойликларни асраш одамзодни ер юзидаги турли бўҳронлар ва офатлардан асрашда муҳим омиллардан биридир. Холниса РАҲМОНҚУЛОВА. Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
09:01
ТОМОРҚА – ХОНАДОН БАРАКАСИ 009:01
МЕҲНАТДАН БАХТ ТОПГАН АЁЛ 008:12
ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ 010:12
ОЛМАЧИЛИКЛАРНИ УЙҒОТГАН АЁЛ 015:01
ОҚ ЙЎЛ, ЁШ МУТАХАССИСЛАР! 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 010:12
ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ — ПАХТАКОРДА 008:04
ОТАМДАН ҚОЛГАН ДАЛАЛАР 008:09
МАЛАКА ОШИРИШ МАШҒУЛОТЛАРИ 014:10
БАЙРАМ МУНОСИБ ҚАРШИЛАНМОҚДА 014:10
“ЭНГ ЯХШИ СУҒУРТА АГЕНТИ” 014:10
ҲАМИША СЕРГАК 009:01
ТОМОРҚА – ХОНАДОН БАРАКАСИ 009:01
МЕҲНАТДАН БАХТ ТОПГАН АЁЛ 008:12
ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ 010:12
ОЛМАЧИЛИКЛАРНИ УЙҒОТГАН АЁЛ 0ОПРОС
Cайт ҳақида фикрингиз
|