Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТАШАББУСКОР ТАЛАБАЛАР

ТАШАББУСКОР ТАЛАБАЛАР

29-10-2018, 15:22
Автор: User
Просмотров: 37
Комментариев: 0
Версия для печати

Жиззах политехника институтида айни вақтда 5 та факультет, 22 та кафедра фаолият кўрсатмоқда. 358 нафар педагог 5285 нафар талабаларга сабоқ бериб келаётир. 2018-2019 ўқув йилида олийгоҳга давлат гранти асосида 345 нафар, тўлов-шартнома бўйича 855 нафар, жами 1200 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 5 сентябрдаги 11-сонли баёнига кўра, республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига 2018-2019 ўқув йилида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 октябрига қадар узайтирилди.

— Дўстлик туманининг Боғзор қишлоғида истиқомат қиламан, — дейди Жаҳонгир Абдусатторов. — Менга контрактга кириш учун атиги 1 балл етмади. — Ҳозир оширилган контракт бўйича 1,5 баробар тўловни амалга оширдим. Талабалик бахтига муяссар бўлганимдан хурсандман. — Биз илмга чанқоқ ёшлар учун бундай имкониятни яратиб берган давлатимиз ва Президентимизга аъло билимимиз, намунали хулқимиз билан жавоб беришимиз шарт.

Институтда 2019-2020 ўқув йили учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида икки дипломга эга бакалавр тайёрлаш бўйича тўлов-контрактқабул квоталари шакллантирилди. Жумладан, Россия Федерациясининг Иваново Давлат кимё-технологиялар университетида кимё технология, метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти, Москва энергетика институтида радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар, электроника ва асбобсозлик йўналишлари бўйича 100 нафар талабанинг ўқишга қабул қилиниши режалаштирилган. Москва давлат архитектура ва қурилиш институти билан архитектура ва қурилиш таълим йўналишлари бўйича қўшма дастурга асосан бакалавр тайёрлаш бўйича шартнома имзоланди.

Институт профессор-ўқитувчи ва талабаларининг хорижга малака ошириш ва стажировкага юборилиши тизимли йўлга қўйилди. Масалан, 2018 йил Ҳиндистоннинг ITEC дастурига кўра 2 нафар, Польшага бир нафар, Хитойга бир нафар профессор-ўқитувчи малака оширишга юборилди. Бундан ташқари Хитойнинг Тонгжи университетига бир нафар илмий ходим стажировкага, бир нафар ўқитувчи эса Москва энергетика университетига малака оширишга кетишди. 6 нафар талаба бюджет асосида В.И.Ульянов номидаги Санкт-Петербург давлат электротехника университети «ЛЭТИ»га магистратурага, 2 нафар талаба Қозон федерал университетига магистратурага тўлов-шартнома асосида, 2 нафар талаба Москва архитектура ва қурилиш институтида 2-босқичдан ўқишларини давом эттиришмоқда.

Янги ўқув йилидан бошлаб вилоятимиздаги корхона ва ташкилотларнинг эҳтиёжи, таклифларидан келиб чиққан ҳолда табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси таълим йўналишида 50 нафар, транспорт иншоотларининг эксплуатацияси мутахассислиги бўйича 4 нафар талаба ўқишга қабул қилинди. 35 дан ортиқ хорижий олий таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик қилинмоқда. Жиззах политехника институти 2018-2019 ўқув йилида хорижий давлатлардан 73 нафар профессор-ўқитувчи, олим ва мутахассисларни ўқув жараёнига жалб қилишни режалаштирган. Германиянинг Гамбург технология университети профессори Ханно Шаумберг электроника, Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигида вилоятимизда барпо этилаётган "Peugoet-Citroen" автомобиль заводи вакили Яниш Кович эса ер усти транспорт тизимлари йўналишларида талабалар билан машғулотлар олиб боришди.

Институт Европа Иттифоқининг "Темпус" халқаро дастури доирасида "Авто-магистралларқурилиши ва транспорт муҳандислиги бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш" мавзусида грант лойиҳасини амалга оширмоқда. Республикамизда ахборот-коммуникация технологияларига асосланган янги магистратура дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш, соҳада муҳандисларнинг янги авлодини ўқитишнинг инфратузилмасини яратиш мақсад қилинган. Институт бу борада Гданск (Польша), Жилин (Словакия), Клагенфурт (Австрия) таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Яқинда пойтахтимизнинг "Ўзэкспо" марказида инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтди. Кўргазмада институтнинг илмий ишлар проректори, доцент Сирожиддин Товбоев раҳбарлигидаги ўқитувчилар Оқбўта Адилов, Шерали Сувонқулов, иқтидорли талаба Лочин Барноевлар иштирок этишди. Унда вакилларимиз томонидан янги замонавий экологик хавфсиз автомобиль авлодига мансуб конструкция ҳам намойиш этилди. Ушбу митти техника кўргазма иштирокчилари марказида бўлди.

Бу митти автомобиль қуввати 1,5 от кучига эга. Узунлиги 1996 мм, кенглиги 990 мм, баландлиги 1450 мм. Икки кишига мўлжалланган, оғирлиги 214 кило. Ёқилғи сарфи 100 километрга 2 литр.Двигатель ҳажми 50 см. куб, тезлиги 60 км. соат. Келажакда институтда қуёш панелларидан қувват олувчи электродвигатель ёрдамида ҳаракатланувчи митти автомобиль яратишрежалаштирилган.


Зоир ЭРГАШЕВ.


скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.