Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » "АҚЛЛИ КАССА" ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ?

"АҚЛЛИ КАССА" ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ?

8-01-2020, 13:54
Автор: User
Просмотров: 616
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019йил 6 сентябрдаги "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан 2022 йил 1 январга қадар барча тадбиркорлик субъектларидавиртуал касса ва онлайн назорат касса машиналарини босқичма-босқич жорий этиш белгиланган.

   Онлайн назорат касса машиналари нақд пулда ёки пластик карталар орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимда узатиб туриш функциясига эга бўлган маълумотлар алмашинуви платформасидир.

Ундан фойдаланишга ўтилган тақдирда тадбиркорлик субъектлари;

   — амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш, иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбурияти бекор қилинади;

   — кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъий назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил топшириш ҳуқуқига эга;

   — жисмоний шахсларнинг банк пластик карталарига оммавий оферта шартлари асосида ўтказилган маблағлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базаси сифатида қаралмайди.

   Харидорга тақдим қилинган харид чекида QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади. Бу эса харидорларга ютуқли ўйинларда иштирок этиш ҳуқуқини бериши мумкин. 2020 йил 1 июлга қадар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ютуқли ўйинларнинг жорий этилиши белгиланган.

   2020 йил 1 январдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга ёқилғи қуйиш савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари виртуал касса ёки онлайн НКМдан фойдаланишга ўтишлари зарур эди. Шу пайтга қадар вилоятимиздаги 100 дан ортиқтадбиркорлик субъекти онлайн назорат касса машинасидан фойдаланишга киришди.

   Онлайн НКМ бир йўла учта — назорат касса аппарати, терминал ва "Хумо" банк картаси учун битта қурилма ҳисобланади. Яъни, уларнинг ҳар бирини алоҳида рўйхатдан ўтказиб ишлатишга зарурат қолмайди. Интернетга WI-FI орқали уланиш мумкин. Олдинлари бунинг учун роутер, яъни алоҳида қурилма талаб қилинар эди. Суратга тушириш, овоз ёзиб олиш функциялари мавжуд. Чек сақлаш имконияти чекланмаган. Одатий фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарида5000 та чекдан сўнг чек ўрамини қайта ўрнатиш талаб қилинар эди. Онлайн НКМ хотирасида 20 000 та товарнинг номланиши мавжуд. Зарурат туғилса, янги товарлар штрих коди орқали киритилади.Олдинги ҳолатда эса товарлар номи қўлда ёзиб киритилган.

   Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига "My air group it service" МЧЖда ишлаб чиқарилган онлайн НКМларни харид қилишга йўлланмалар берилмоқда. Виртуал касса дастурий маҳсулотининг базаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади.

Акмал РУСТАМОВ,

вилоят Давлат солиқ бошқармасининг

бўлим бошлиғи.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.