Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Мобиль тарғибот автомобили — амалиётда

Мобиль тарғибот автомобили — амалиётда

22-05-2019, 09:32
Автор: User
Просмотров: 189
Комментариев: 0
Версия для печати

Янги инновациялар


Мобиль тарғибот автомобили — амалиётда


Бошқармамиз яна бир янги инновацион лойиҳани ҳаётга татбиқ этди. Мазкур лойиҳа йўлларда ҳаракатланиш маданиятини ошириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда самарали тарғибот усулларидан бири ҳисобланади.

Лойиҳа "Мобиль тарғибот автомобили" деб номланади. Бу янгича тарғибот ҳар қандай инсонни ўзига жалб этади. Вилоят ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари жамланган видеороликлар тадбирлар давомида юртдошларимизга бевосита ҳавола этиб борилади.

Кўпгина таълим муассасаларининг айнан серқатнов йўллар четида жойлашганини инобатга олиб, бундай тадбирларни мактаб ўқувчилари иштирокида ўтказиш яхши самара бераяпти. Шу боис мобиль автомобили билан мактабларда тарғибот тадбирлари ўтказилаяпти. Бу ўқувчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини ўрганишларида ва унга риоя этишларида муҳим ўрин тутаяпти.

Бундан ташқари, Жиззах шаҳрининг энг гавжум жойларидан бири "Эски шаҳар" деҳқон бозори ҳудудида пиёдалар хавфсиз ҳаракатланиши учун янги инновацион светофор қўйилди. Йўлнинг четига махсус қурилма ўрнатилган бўлиб, пиёдалар ундаги тугмани босиши билан ҳайдовчиларга "Тўхташ" ишораси берилади. Ҳайдовчилар машиналарни тўхтатгач, пиёдалар йўлдан ўтиб олишади.

Тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида бошқармамизнинг барча ходимлари таълим муассасаларигабириктирилди. Улар ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари болалар билан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказадилар. Ушбу тадбирларга фидойи ёшлардан тузилган "Йўл посбонлари" гуруҳи ҳам жалб этилган.


Эркин ОЧИЛОВ,

вилоят ИИБ ЙҲХБматбуот гуруҳи катта инспектори, капитан.


скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.