Регистрация    Войти
Авторизация

ТЕЖАМКОР ИСИТИШ ҚОЗОНЛАРИ ЎРНАТИЛДИ

Категория: Тафсилотлар
ТЕЖАМКОР ИСИТИШ ҚОЗОНЛАРИ ЎРНАТИЛДИ Президентимизнинг 2017 йил 22 июндаги "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида вилоят халқ таъ-лими муассасаларида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2017-2018 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш режасига кўра вилоятда мавжуд 727 таълим муассасасидан 21 таси мукаммал, 29 таси жорий таъмирланиши белгиланган. Ҳозиргача 4 умумтаълим мактаби, 16 мактабгача таълим муассасаси, 1 махсус мактаб-интернат мукаммал таъмирдан чиқарилди. 14 умумтаълим мактаби, 15 мактабгача таълим муассасаси жорий таъмирланди. Қишга тайёргарлик давомида таълим иншоотларининг 1 минг 640 метр квадрат том қисми таъмирланиб, 496 метр квадрат синган ойналар алмаштирилди. Иншоотларни куз-қиш мавсумига тайёрлашда иситиш тизимларидаги нуқсонларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда 35 таълим муассасасида 142 иситиш қозонини алмаштириш режалаш-тирилган эди. Сентябрь ойининг 25 санасигача 28 иншоотдаги 109 иситиш қозони алмаштирилди. Яна 7 таълим иншоотидаги 33 эскирган қозонларни янги энер-гия тежамкорига алмаштиришни якунлаш чоралари кўрилаётир. Вилоятда халқ таълими муассасаларини қишки мавсумга тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига кўра, 13 минг 200 тонна қаттиқ ёқилғи ғамлаш белгиланган. Жумладан, таълим муассасалари 7 минг 300 тонна кўмир, 5 минг 900 тонна кўмир брикети билан таъминланиши керак. Вилоят халқ таълими бошқармаси маълумотларига кўра, сентябрь ойининг 25 санасигача муассасалар 2 минг 533 тонна кўмир, 1 минг 285 тонна брикет олган. Кўриниб турибдики, қишга ғамланиши зарур бўлган қаттиқ ёқилғининг аксарият қисми ҳали жойларга етиб бормаган. — Бу масала нафақат халқ таълими бошқармаси, балки вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, ҳудудлардаги секторлар раҳбарлари томонидан ҳам доимий назорат қилиб турилгани боис режадаги ёқилғининг белгиланган манзилларга тўлиқ етказиб берилиши учун барча имкониятлар яратилган, — дейди вилоят халқ таълими бошқармасининг қурилиш бўлими бошлиғи Аҳмад Жайноқов. — Айни пайтда Жиззах, Ғаллаорол темир йўл станцияларига келтирилаётган кўмир белгиланган манзилга узлуксиз етказиб берилмоқда. Иситиш мавсуми бошлангунига қадар ёқилғи билан таъминлан-маган бирорта муассаса қолмайди. Тошқул БЕКНАЗАРОВ.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.