DataLife Engine > Спорт > ФАХРИЙЛАР БЕЛЛАШГАНДА

ФАХРИЙЛАР БЕЛЛАШГАНДА


5-12-2018, 16:44. Разместил: User Вилоят спорт уйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактабининг теннис кортида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фахрийлари ўртасида стол тенниси бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Вилоят “Нуронийлар” жамғармаси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят стол тенниси федерацияси ҳамкорликда ташкил этган мусобақада йигирмадан ортиқ соҳа фахрийлари ўзаро беллашдилар.
Қизғин ва муросасизлик курашлар руҳида ўтган баҳсларда ички ишлар вазирлиги фахрийси Юсуф Боировга тенг келадиган рақиб топилмади. Вилоят жангчи-фахрийлар вакили Эркин Сатторов иккинчи, мудофаа вазирлиги фахрийси Рустам Очилов учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиб ва совринли ўринларни банд этган фахрий спортчиларга таъсисчиларнинг фахрий ёрлиқлари, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди. Яна бир қатор мусобақа иштирокчиларига турли номинациялар бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар берилди.
                                                                                                               Зоир ЭРГАШЕВ.
скачать dle 12.0
Вернуться назад