DataLife Engine > Спорт > ЖИЗЗАХДА ХАЛҚАРО ФУТБОЛ ТУРНИРИ

ЖИЗЗАХДА ХАЛҚАРО ФУТБОЛ ТУРНИРИ


1-04-2019, 10:28. Разместил: User

Жорий йилнинг 17-22 март кунлари Жиззах шаҳрида “Jizzakh womens cup 2019” халқаро аёллар футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

24 март куни “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳида мазкур мусобақанинг якуни бўлиб ўтди. Қизиқарли ва муросасиз баҳсларнинг финал босқичи “Ўзбекистон ОТЖ”– “Биик-Қазыгурт” ўртасида кечиб, унда 2-3 ҳисобида меҳмонлар ғалабага эришди.

Халқаро турнирда биринчи ўринни Калоян Петков бошчилигидаги Қозоғистоннинг Чимкент вилоятидан ташриф буюрган “Биик-Қазыгурт” жамоаси олган бўлса, иккинчи ўринни БаҳромНорсафаров бошчилигидаги “Ўзбекистон ОТЖ” жамоаси ва учинчи ўринни Шерали Бобоқулов бошчилигидаги “Сўғдиёна-W” жамоаси эгаллади.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Э.Салиев иштирок этди. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.



скачать dle 12.0
Вернуться назад