Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БОШ СОВРИН—ЖИЗЗАХЛИКЛАРДА

БОШ СОВРИН—ЖИЗЗАХЛИКЛАРДА

3-12-2020, 09:33
Автор: User
Просмотров: 159
Комментариев: 0
Версия для печати

Жорий йилнинг 26-28 ноябрь кунлари автокросс бўйича Ўзбекистон чемпионатига Жиззах шаҳридаги "Наврўзбулоқ" пойгагоҳи мезбонлик қилди. Икки кун давом этган кескин ва муросасиз баҳсларда республикамизнинг саккиз вилоятидан ташриф буюрганюзга яқин пойгачиларўз маҳоратларини яна бир бор намойиш этиш бахтига муяссар бўлишди.

Шу куни минглаб техник ва амалий спорт ишқибозлари тўртта синф тоифасидаги автомобиль пойгачиларининг маҳорати ва саралаш баҳсларидаги кўрсатган натижалари, жамоаларнинг имкониятларини таҳлил этиб боришди.

—Жиззахда ажойиб пойгагоҳ, таж-рибали спортчилар ҳар вақт бўлган,—дейди Самарқанд вилояти автоспорт федерацияси вице президенти Комил Ғофуров. —Бугун қўшни вилоятда ўтаётган Ўзбекистон чемпионатига 12 нафар спортчимиз билан ташриф буюрдик. Шогирдларимиздан Фикрат Ахтамов, Субҳон Файзуллаев, Фаррух Эшонқуловлардан умидимиз катта. Самарқанд тумани ҳудудида 60 гектарлик пойгагоҳ барпо этишни режалаштирганмиз. Келажакда вилоятимиз вакиллари ҳам худди жиззахлик пойгачилардек ўзларининг рейтинг натижаларини бунданда яхшилаш имкониятига эга бўлишади, — деган умиддаман.

Автокросс мусобақасининг "Багги" синфидаги автомобиль эгалари баҳси айниқса, мухлисларда илиқ таассурот қолдирди. Маррага қадар рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳамшаҳримиз, Ўзбекистон спорт устаси Фурқат Аҳрорқуловга тенг келадиган рақиб топилмади. "А-8" синфидаги автомобиль пойгачилари баҳсида пойтахтлик НиколайСаев катта фарқ билан рақибларини ортда қолдирди. "А-7" синфи доирасида иштирок этганавтокроссчилар ўртасида яна бир Тошкент шаҳри вакили Владимир Баулин ғолибликни тантана қилди. Миллий синфдаги автомобиль бошқарувчилари орасида эса бухоролик Фаррух Эшонқулов марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.

Умумжамоа ҳисобида вилоятимиз терма жамоаси 225 очко жамғариб, бош совринни қўлга киритишди. Кейинги ўринларни Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари бўлиб олишди.

Чемпионатда ғолиб ва совринли ўринларни эгаллаган спортчиларга "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят кенгаши, Қизил Ярим Ой жамияти вилоят ташкилоти, вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармасининг кубок, медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Автомобиль спорти ишқибозлари жорий йилнинг 4-6 декабрь кунлари Навоийда бўлиб ўтадиган мотокросс бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларига гувоҳ бўлишлари мумкин.

Зоир ЭРГАШЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.