"СЎҒДИЁНА" КУЧЛИ ОЛТИЛИКДАCoca Cola суперлигасида тўп сураётган Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси футболчилари чемпионатда кучли олтиликдан жой олиш учун астойдил ҳаракат қилишаяпти. Суперлига 23-туридан ўрин олган"Сўғдиёна"—"Насаф" жамоалари ўртасидаги беллашув кўпчилик футбол мухлисларининг эътиборини тортди. Учрашувда дарвозаларга тўртта тўп киритилди. Жиззахлик футболчилар учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этишди. "Сўғдиёна" футболчиси Шохруз Норхонов ўйиннинг 7-дақиқасида ҳисобни очди. Ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборгач, қаршиликлар жонланиб қолишди. 25-дақиқада "Насаф" футболчиси Бобир Абдухолиқов ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Учрашувнинг 61-дақиқасида Жавоҳир Қаҳрамонов жамоасини олдинга олиб чиқди. Ҳисоб 2:1. "Сўғдиёна" ҳужумчиси Баҳодир Насимов учрашув ҳаками томонидан қўшиб берилган тўртинчи дақиқада учинчи тўпни рақиб дарвозасига йўллади. Учрашув 3:1 ҳисобида якун топди. 24-турда "Сўғдиёна" Тошкентда "Бунёдкор" жамоасининг меҳмони бўлди. Афсуски, мазкур беллашувда вакилларимиз 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Хуршид Ғиёсов киритган ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди. 25-турда "Сўғдиёна" Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилади. Учрашув 29 ноябрь куни соат 14.00 да бошланиши режалаштирилган. "Сўғдиёна" 34 очко тўплаб, чемпионат турнир жадвалининг олтинчи поғонасидан жой олиб турибди. Васил ИЛЁСОВ. Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
09:01
ТОМОРҚА – ХОНАДОН БАРАКАСИ 009:01
МЕҲНАТДАН БАХТ ТОПГАН АЁЛ 008:12
ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ 010:12
ОЛМАЧИЛИКЛАРНИ УЙҒОТГАН АЁЛ 015:01
ОҚ ЙЎЛ, ЁШ МУТАХАССИСЛАР! 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 010:12
ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ — ПАХТАКОРДА 008:04
ОТАМДАН ҚОЛГАН ДАЛАЛАР 008:09
МАЛАКА ОШИРИШ МАШҒУЛОТЛАРИ 014:10
БАЙРАМ МУНОСИБ ҚАРШИЛАНМОҚДА 014:10
“ЭНГ ЯХШИ СУҒУРТА АГЕНТИ” 014:10
ҲАМИША СЕРГАК 009:01
ТОМОРҚА – ХОНАДОН БАРАКАСИ 009:01
МЕҲНАТДАН БАХТ ТОПГАН АЁЛ 008:12
ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ 010:12
ОЛМАЧИЛИКЛАРНИ УЙҒОТГАН АЁЛ 0ОПРОС
Cайт ҳақида фикрингиз
|