Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЮКСАК МАРРАЛАРГА ИНТИЛГАН КУРАШЧИ

ЮКСАК МАРРАЛАРГА ИНТИЛГАН КУРАШЧИ

30-11-2020, 14:48
Автор: User
Просмотров: 143
Комментариев: 0
Версия для печати

Истиқлолнинг илк йиллариданоқ спортчиларимиз жаҳон чемпионатларида, олимпиада ўйинларида муносиб қатнашиб келишмоқда. Шунингдек, "Ўзбек жанг санъати", "Кураш" каби спорт турларининг ватани Ўзбекистон эканлиги жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган. Айниқса, ўзбекистонлик спортчиларнинг кейинги йилларда ўтказилган Олимпиада ўйинларидаги ишончли ғалабаларидан қалбларимиз фахр ва ғурурга тўлади.

Пахтакорлик Санжар Саидқулов ёшлигидан спортнинг кураш турига меҳр қўйди. Дарсдан бўш пайтларида мактабда ташкил этилган спорт тўгаракларига мунтазам қатнашиб юрди. Ўқувчилик йиллари кўплаб ютуқларга эришган йигит тинимсиз меҳнати натижасида Жиззах давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультети талабаси бўлди.

—Ҳаётдаги ҳар қандай ютуқ, айниқса, спортдаги ғалаба ўз-ўзидан келмайди, —деди Санжар. —Бутун борлиғини спортга сафарбар этиб, ўз олдига қўйган мақсад йўлида ишонч ва ирода кўрсатган инсонгина муваффақиятга эришади.

Ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, катта спортга интилган, илк қадамини қўяётган ҳар қандай ёш бугун Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, номлари бутун Ўзбекистон ва жаҳонда машҳур бўлган спортчиларимиздан ўрнак, ибрат олади. Санжар ҳам устози Солижон Бобоевнинг меҳнати ўлароқ кўплаб совринларни қўлга киритди. Мана 10 йилдирки, кураш, самбо ва дзюдо бўйича мусобақаларда биринчиликни қўлдан бермай келаётир. Шу йиллар давомида 14 марта Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби, Осиё чемпиони бўлди, Осиёнинг энг яхши спортчиси дея эътироф этилди.

Бугунги кунда Санжар бор маҳо-рати ва салоҳиятини ишга солиб, кураш билан шуғулланмоқда. Бу ҳам асосийси эмас, у ҳаёт, вақтнинг қадрига етиш, шу юртга хизмат қилиш учун ҳали янада кўпроқ билим олиш кераклигини ҳис қилади. Халқаро тоифадаги спорт устаси мақомини олгач эса унинг яшашга, ўқишга, спортга бўлган муносабати яна ўзгарди. У энди юқори марраларни забт этиш йўлида интилмоқда. Омад сенга, Санжарбек!

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.