Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ВАТАНИМИЗ БАЙРОҒИ — ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ!

ВАТАНИМИЗ БАЙРОҒИ — ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ!

24-11-2020, 16:06
Автор: User
Просмотров: 89
Комментариев: 0
Версия для печати

шу шиор остида вилоятимиз шаҳар ва туманларида тантанали тадбирлар ташкил этилди.

   18 ноябрь тонги серқуёш Ўзбекистонимиз узра шукуҳли отди. 2-синфда ўқиётган набирамга шундай савол бердим:

—Зоҳиджон ўғлим, бугун қандай байрам.

—Бобожон, буни ҳамма билади, — деди жажжигина набирамнинг кўзлари порлаб. —Бугун Ватанимиз байроғи қабул қилинган кун.

Ҳа, 29 йилдирки, мустақил Ватанимизда байроғимиз билан фахрланиш, ғурурланиш бардавом. Байрам тадбирига отланар эканман, бу туйғуни замондошларимизнинг гулгун чеҳраларида кўрдим. Жиззах шаҳрининг Шароф Рашидов шоҳкўчаси бўйлаб миллий гвардиячилар, велоспортчилар, автоҳаваскорлар жамоалари Ўзбекистон байроғини ҳилпиратиб ўтишганида уларни юртдошларимиз қарсаклар ила олқишлашди. Соат 10 бўлмасиданоқ қор учқунлай бошлаганлиги тилакларимиз чинданда оппоқлигини тасдиқлагандай бўлди, гўё.


Асосий байрам шодиёналарига мезбонлик қилган Юнус Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театридамиз. Санъат кошонаси дид билан безатилганлиги, ҳамма бир-бирини давлат байроғи қабул қилинган кун билан табриклаётганлигидан шодланиб, кўксимиз тоғ қадар юксалди.

—Ўзбекистон байроғи — энг муқаддас рамз-дир, — деди халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутати Нодира Каримова. — Ягона истагимиз байроғимиз то абад мағрур ҳилпираб турсин.

Ниҳоят орзиқиб кутилган дамлар етиб келди. Театр узра янграган чорлов мусиқасидан сўнг тантанали тадбир иштирокчилари қўлларини кўксиларига қўйиб Давлат мадҳиясини тинглашди.

Табрик учун сўз вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Эргаш Салиевга берилди.

Вилоятимиз раҳбари табрик нутқи аввалида йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрами билан самимий муборакбод этди. Байроғимизабадул абад ҳилпираб туришига тилак билдирди.

—Байроғимиздаги ранглар ва белгилар халқимизнинг азалий, тарихий интилиши, орзуларини, қадриятларимизнинг асосий мазмуни, йўналишларини рамзий акс эттиради, — дея ўз фикрини давом эттирди Эргаш Алибекович. — Миллатнинг миллат, давлатнинг давлат экани, унинг ҳар томонлама мустақиллиги давлат байроғида ўз ифодасини топади.

Вилоят ҳокимининг байрам табригида давлатимиз байроғи 1992 йилнинг 2 мартидан бошлаб БМТ Бош қароргоҳида ҳилпираб турганлиги, у давлатимиз герби, мадҳияси билан мутаносиб яратилганлиги таъкидланди.

Тантанада тадбир иштирокчиларига катта байрам концерти намойиш этилди. Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари таниқли шоирларнинг Ўзбекистон байроғини мадҳ этувчи шеърларини ёддан ўқишди. Темурийлар мактаби ўқувчилари ўз чиқишлари билан томошабинлар қалбига завқ-шавқ улашдилар.

Турсунбой КАМОЛОВ.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.