Регистрация    Войти
Авторизация

АВЛОДЛАР БЕЛЛАШУВИ

Категория: Спорт
АВЛОДЛАР БЕЛЛАШУВИ Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси бўлими яқинда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан ёшлар ва нуронийлар ўртасида шахмат мусобақасини ўтказди. "Авлодлар беллашуви" деб номланган мусобақада 60 ёшдан ўтган 25 нафар меҳнат фахрийси ва 19 нафар мактаб ва коллежларнинг ўқувчилари иштирок этдилар. — "Авлодлар беллашуви"нинг асосий мақсади ёшлар ва нуро-нийлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган,—дейди "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимининг раиси Норқул Нушаров. — Қолаверса, меҳнат фахрийлари ва ёшлар ўртасида спортнинг шахмат турини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шахматчилар малака-сини ошириш ва кучлиларни аниқлашдан иборат эди. Мусобақалар ФИДЕ қоидаларига асосан Швецарча усулда 7 турда бўлиб ўтди. Ҳар бир иштирокчига 00:30 минутдан вақт берилди. Мусобақа Низомига кўра беллашувлар дастлаб кексалар ва ёшлар ўртасида алоҳида-алоҳида ўтказилиб, совриндорлар аниқланди. Шундан сўнг ҳар иккала гуруҳда ғолиб бўлган кексалар ва ёшлар ўртасида "Авлодлар беллашуви" мусобақасининг мутлоқ ғолиблари аниқланди. Кексалар ўртасида ўтказилган мусобақада Жиззах шаҳри жамоа-сининг қўли баланд келди. Шавкат Аҳмаджонов биринчи, Абдурашид Адиқулов иккинчи, Турсунбой Жамолов эса учинчи ўринни эгаллади. Ёшлар ўртасидаги беллашувда форишлик Муҳаммад Жиянов биринчи ўринга сазовор бўлди. Пахтакорлик Равшан Қўлдошев иккинчи, янгиободлик Нодир Зарифжонов учинчи ўринни банд этди. Ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчиларининг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Бекпўлат ТОҒАЕВ.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.