Регистрация    Войти
Авторизация
» » ЧЕМПИОНЛАР МУРАББИЙЛАР МЕҲНАТИНИНГ МАҲСУЛИДИР

ЧЕМПИОНЛАР МУРАББИЙЛАР МЕҲНАТИНИНГ МАҲСУЛИДИР

Категория: Спорт
МУРАББИЙЛАР МЕҲНАТИНИНГ МАҲСУЛИДИР Вилоятимиз марказидаги олимпия захиралари спорт коллежининг 2-босқич ўқувчиси, дзюдочи Мадина Астанова шу йил июль ойида Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу чемпионат олдидан Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Осиё очиқ кубоги мусобақасида ҳам ёш спортчи учинчи натижани қўлга киритганди. Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Мадина барча рақиблари курагини ерга теккизиб, олтин медаль соҳиби бўлди. — Ҳар бир мусобақа спортчини тоблайди, маҳоратини оширади. Айниқса, халқаро мусобақаларда қайси давлатда спорт қандай ри-вожланаётганини кўриш мумкин. Мадина ҳам тенгдошлари билан ўзаро тажриба алмашиб, улардан ўрганди. Мен мураббий сифатида унинг иродасини чиниқтиришга, қатъиятли ва ишончли ҳаракат қилишга ўргатаяпман, — дейди унинг мураббийи Нигора Хидирова. — 2001 йилдан буён Жиззах олимпия захиралари коллежида мураббийлик қила-ман.Фаолиятим давомида кўплаб чемпионларни тарбияладим. Шогирдларим Зуҳриддин Мустафоев, Лида Алимова, Достон Ғайбуллаевлар Ўзбекистон чемпионатларида совриндор бўлишган. Мадина халқаро мусобақаларда илк марта қатнашди. Мақсадимиз албатта олимпия ўйинларида қатнаша оладиган спортчиларни тарбиялаш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон Республикаси спортчиларини тайёрлаш тўғрисида"ги 2017 йил 9 мартдаги қарорига асосан ҳозирданоқ Токио олим-пиадасига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Албатта ҳар бир мураббий ўз шогирдларининг Олимпиада ўйинларида иштирок этишини таъминлаш учун ҳаракат қилади. Мен ҳам келгусида шогирдларим Олимпия ва жаҳон чемпионлари бўлишини орзу қиламан. — Мураббийлик машаққатли касб дейишади... — Мураббий ўрни келганда спортчининг ота-онасидек, дўстидек бўлиши зарур. Ютган пайтида рағбатлантириб, ютқазган маҳали эса таскин бера олиши керак. Энг муҳими, мураббий ҳар бир шогирдининг камчилик-ларини кўрсатиб, ғалаба сари ундай олиши зарур. Мураббийликнинг машаққати ҳам ана шунда. Албатта чемпион учун кўпроқ мусобақаларда иштирок этиш керак. Бунинг учун спортчига молиявий кўмак керак бўлади. Мусобақадан мусобақага спортчининг янги-янги қирралари очилиб бораверади, унинг ғолибликка интилиши ҳам кучаяди. Биз мураббий ва унинг шогирдига келгуси мусобақаларда омад тилаб қоламиз. Васил ИЛЁСОВ.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.