Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ФАХРИЙЛАР БЕЛЛАШГАНДА

ФАХРИЙЛАР БЕЛЛАШГАНДА

5-12-2018, 16:44
Автор: User
Просмотров: 24
Комментариев: 0
Версия для печати
Вилоят спорт уйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактабининг теннис кортида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фахрийлари ўртасида стол тенниси бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Вилоят “Нуронийлар” жамғармаси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят стол тенниси федерацияси ҳамкорликда ташкил этган мусобақада йигирмадан ортиқ соҳа фахрийлари ўзаро беллашдилар.
  • Мусобақадан кўзланган мақсад фахрийлар ўртасида соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзини ва ушбу спорт турининг оммавийлигини оширишдан иборат, —дейди вилоят давлат хавфсизлик хизматифахрийлар кенгашининг раиси Тўлқин Зулфиқоров.
Қизғин ва муросасизлик курашлар руҳида ўтган баҳсларда ички ишлар вазирлиги фахрийси Юсуф Боировга тенг келадиган рақиб топилмади. Вилоят жангчи-фахрийлар вакили Эркин Сатторов иккинчи, мудофаа вазирлиги фахрийси Рустам Очилов учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиб ва совринли ўринларни банд этган фахрий спортчиларга таъсисчиларнинг фахрий ёрлиқлари, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди. Яна бир қатор мусобақа иштирокчиларига турли номинациялар бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар берилди.
                                                                                                               Зоир ЭРГАШЕВ. скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.