Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЖИЗЗАХЛИК ПОЙГАЧИЛАР БИРИНЧИ ЎРИНДА

ЖИЗЗАХЛИК ПОЙГАЧИЛАР БИРИНЧИ ЎРИНДА

29-11-2018, 12:26
Автор: User
Просмотров: 27
Комментариев: 0
Версия для печати

23-25 ноябрь кунлари Жиззах шаҳридаги «Наврўзбулоқ» пойгагоҳида автокросс бўйича Ўзбекистон чемпионатинингфинал босқичи мусобақалари бўлиб ўтди. “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”га бағишлаб ўтказилган мусобақада Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари ҳамда мезбон жамоа—вилоятимиз терма жамоаси аъзолари икки кун мобайнида ғолиблик учун ўзаро беллашишди. “Багги”, “А-7”, “А-8” классидаги ва миллий тоифадаги автомобиллар иштирокидаги пойга мухлислар ва мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди. Мусобака кунлари ёққан ёмғир ва ҳавонинг совуб кетиши беллашувларни янада кескин ва муросасиз руҳда ўтишига заррача таъсир қилмади.

Баггичилар баҳсида ҳамюртимиз, вилоятимиз терма жамоаси аъзоси Элёр Муллажоновга тенг келадиган спортчи топилмади. Иккинчи ўрин Тошкент шаҳри вакили Август Сичкоренкога насиб этди. Учинчи бўлиб маррага яна бир жиззахлик пойгачи Омон Юлдашев етиб келди.

“А-7” классидаги автомобиллар пойгачилари ўртасида эса ғолиблик жиззахлик яна бир автопойгачи Сарвар Тожиқуловга насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларни пойтахт шаҳар вакили Ростислав Беляков ва вилоятимиз терма жамоаси вакили Тимур Нарзиқулов эгаллашди.

“А-8” классидаги автомобиллар пойгачилари баҳси жиззахликларнинг мутлоқ устунлигида ўтди. Спортчимиз Умид Соатов маррани биринчи бўлиб забт этган бўлса, унинг ортидан пойгачиларимиз Шерзод Хатамов билан Азиз Тураповлар етиб келишди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Нексия” русумидаги автомобилларни бошқарган пойгачилар беллашувида Жизах вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази спортчиси, спорт устаси Бекзод Одилов билан самарқандлик Суҳбат Обиджонов ўртасида муросасиз кураш кечди. Икки тажрибали спортчи бу сафар ҳам мухлислар эътиборини қозонишди. Улар ўз автомобилларини маҳорат билан бошқариб, ишқибозлар олқишига сазовор бўлдилар. Ушбу баҳсда Бекзоднинг қўли баланд келди. Яна бир вилоятимиз вакили Умид Соатов пойгани учинчи бўлиб якунлади.

Умумжамоа ҳисобида вилоятимиз терма жамоаси 347 очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллади. 250 очко тўплаган Тошкент шаҳри жамоаси иккинчи, 170 очко тўплаган Самарқанд вилояти терма жамоаси учинчи ўринга лойиқ деб топилди.

Васил ИЛЁСОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.