Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОПАЛАРИ ИЗИДАН БОРИБ…

ОПАЛАРИ ИЗИДАН БОРИБ…

9-11-2018, 16:29
Автор: User
Просмотров: 22
Комментариев: 0
Версия для печати
Опа-сингил Эъзоза ва Мафтуна Мелиеваларнинг номи боксчи сифатида танилган. Улар Ўзбекистон чемпионати ва кўплаб халқаро мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлишган. Опаларига ҳавас қилиб қўлига чарм қўлқоп кийган яна бир умидли боксчи Анора Мелиева яқинда Бухоро шаҳрида 2002-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди.
Дастлаб Анора 5-синфда ўқиб юрган кезларида спортнинг таэквандо (ВТФ) тури билан шуғуллана бошлаган. У 2012 йилда Даштобод очиқ биринчилигида 3-ўринни эгаллади. Бу муваффақият унинг ҳаётидаги илк ғалаба эди. Бундан руҳланган спортчи 2014 йилда Зарбдор туман очиқ биринчилигида кумуш, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўртасидаги вилоят чемпионатида эса олтин медалларга сазовор бўлди.
Кейинчалик опаларига ҳаваси орта бошлади ва бокс билан шуғулланишга аҳд қилди. 2016 йилда Анора таниқли мураббийлар ака-ука Ғайрат ва Дилшод Каримовлар раҳбарлигида бокс билан шуғуллана бошлади. Ёш спортчи бирин-кетин боксда ҳам қувонарли ютуқларни қўлга киритди. Зафаробод туманида ўтказилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган вилоят очиқ биринчилигида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Яқинда иқтидорли боксчи Бухорода 2002-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 66 килограмлик вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, олтин медаль соҳиби бўлди.
—Синглимнинг боксга бўлган қизиқиши мени беэътибор қолдирмади,—дейди унинг опаси Мафтуна Мелиева.—Унга бор маҳоратимни ўргатаяпман. У тиришқоқ ва зийрак. Ўз устида кўп ишлайди. Шу боис республика чемпионатида ғолиб бўлиб, кўплаб мутахассислар эътиборини тортди. Синглим спорт усталигига номзод талабларини бажарди.
—Анора, ҳозир икки спорт тури билан шуғулланаяпсанми ёки фақат бокс машғулотларига бораяпсанми,—дея суҳбатга чорладик иқтидорли боксчини.
—Таэквандо билан шуғулланиш менга қўл келди. Бу спорт тури билан шуғулланиб анча чиниқдим, иродам тобланди. Ҳозир фақат бокс билан шуғулланаяпман. Устозларим ва опаларимдан бокс сирларини ўрганиб бормоқдаман. Айни пайтда вилоят терма жамоаси сафида республика кубоги мусобақаларига тайёргарлик кўраяпмиз.
—Спорт ўқишларингга халақит қилмаяптими?
— Йўқ, аксинча, ёрдам бераяпти. Спорт—соғлик гарови, деб бежизга айтишмаган. Соғлом одам соғлом фикрлайди. Мен Жиззах шаҳридаги 14-сонли умумтаълим мактабининг 9 “в” синфида таҳсил оламан. Ўқишларим яхши, мактабда бокс билан шуғулланишимга жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Хасан Ҳакимов яқиндан ёрдам беради. Келгусида жаҳон ва Осиё чемпионатларида, олимпия ўйинларида қатнашиш ва зафар қучиш ниятидаман.
Айни пайтда Анора республика терма жамоаси сафида халқаро мусобақаларга ҳам ҳозирлик кўрмоқда. Унинг медаллари шодасидан кўплаб нуфузли мусобақаларнинг медаллари жой олишига ишонамиз. Омад ёр бўлсин, Анора!
                                                                                            Васил ИЛЁСОВ.
                                                                                        Суратда: Анора Мелиева.
​​
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.