Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » “СЎҒДИЁНА” МАВСУМГА ШАЙМИ?!

“СЎҒДИЁНА” МАВСУМГА ШАЙМИ?!

26-02-2020, 09:49
Автор: User
Просмотров: 43
Комментариев: 0
Версия для печати

   Мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш, профессионал футбол клублари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида миллий чемпионат савияси тобора ошиб бормоқда. Бу йилги чемпионатнинг суперлига баҳсларида ўн тўрт жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳслашаяпти.Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси ўтган йилги мавсумни муваффақиятли якунлаганди.

   Жорий йилдаги "Сoca cola" Ўзбекистон суперлигаси мавсуми эртага, 27 февраль куни бошланади. Шу куни "Пахтакор" (Тошкент) ва"Навбаҳор" (Наманган) жамоалари учрашувида чемпионатга старт берилади. Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси эса 29 февраль куни Муборакда "Машъал" жамоасининг меҳмони бўлади. 7 март куни "Сўғдиёна"ўз майдонида Тошкентнинг АГМК жамоасини қабул қилади.

   Чемпионат олдидан "Сўғдиёна" жамоаси бош мураббий Улуғбек Бақоев бошчилигида Тошкентда ўқув машғулотларини олиб бордилар. Бир неча жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилди.

   "Сўғдиёна" футбол клубининг матбуот котиби Шахзод Сарва-ровнинг хабар қилишича, жамоа мавсумга пухта ҳозирлик кўрган.

   — Жамоани бу йил Кахи Махарадзе, Никола Милинкович, Сирож Мелиев, Иззатулла Абдуллаев, Муҳаммадали Йўлдашев, Шерзод Файзиев, Муҳаммаданас Ҳасановлар тарк этишди, — дейди Шахзод Сарваров. — "Сўғдиёна" футбол клуби икки нафар хорижлик ва тўрт нафар маҳаллий футболчилар билан расман шартнома имзолади. Бразилиялик Елевелто Рибеиро Дантос жорий йилда жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Унинг амплуаси ярим ҳимоячи. 1992 йилда туғилган. Сербиялик Марко Колакович "Сўғдиёна" ҳимоясида тўп суради. У 1993 йилда таваллуд топган. Шунингдек, Бекободнинг "Металлург" жамоасидан ҳимоячи Шавкат Муллажонов, Тошкентнинг АГМК клубидан ярим ҳимоячи Санат Шихов, Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасидан ярим ҳимоячи Жавоҳир Қаҳрамонов, Самарқанднинг "Динамо" жамоасидан ҳужумчи Баҳодир Насимовлар билан шартномалар тузилган.Милан Митрович, Жасур Хасанов ва Иван Нагаевлар эса шартномаларини узайтирдилар.

   Ўйлаймизки, бу йил жиззахликларнинг севимли жамоаси чиройли ўйинлар кўрсатиб, совринли ўринлардан бирини қўлга киритади. Омад ёр бўлсин, "Сўғдиёна"!

Васил ИЛЁСОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.