Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЖИЗЗАХЛИКЛАР МУСОБАҚА ҒОЛИБИ

ЖИЗЗАХЛИКЛАР МУСОБАҚА ҒОЛИБИ

19-02-2020, 09:34
Автор: User
Просмотров: 41
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўтган шанба, якшанба кунлари Жиззах шаҳридаги «Наврўзбулоқ» пойгагоҳида автокросс бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

   Кескин беллашувлар остида ўтган мусобақалар эсда қоларли лаҳзаларга бой бўлди."Багги" классидаги автомобиль пойгачилари ўртасидаги мусобақаларда жиззахликларнинг қўли баланд келди.Жиззах ўқув спорт техника клуби аъзоси, спорт устаси Ғайрат Одилов мусобақада энг юқори натижа кўрсатиб, ғолиблик шоҳсупасининг биринчи поғонасидан жой олди. Тошкентлик спорт усталигига номзод Равшан Қобилов иккинчи, қашқадарёлик пойгачиШерзод Каримов учинчи ўринларни банд этди.

   "А8" классидаги автомобиллар пойгасида самарқандликларга тенглашадиган пойгачи топилмади. Фаррух Исомиддиновнинг маҳорати биринчи ўринга лойиқ деб топилган бўлса, спорт усталигига номзод Аслам Сафаров иккинчи, Ихтиёр Мухаммадиев учинчи ўринга сазовор бўлди.


   Мусобақаларда "NU" классидаги автомобиль пойгачилари ҳам бор маҳоратларини ишга солишди."Наврўзбулоқ" пойгагоҳига ташриф буюрган мингминглаб ишқибозлар жиззахлик спортчиларнинг ҳар бир чиқишларини олқишлаб турдилар. Ҳамшаҳримиз, спорт устаси Бекзод Одиловнинг маҳорати ишқибозларни лол қолдирди. «Наврўзбулоқ» трассасида ҳақиқий жасорат ва маҳорат кўрсатган спортчи шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой олди.Андижонлик спорт усталигига номзодИброҳим Тўйчиев иккинчи, хоразмлик спортчи Мурод Бегиев эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

   "А7" классидаги автомобиллар пойгаси ҳам кескин беллашувлар остида ўтди. Мусобақа бошлангандан пешқадамликни қўлдан бермаган андижонлик пойгачи Илҳом Қўзибоев мазкур классдаги автомобиллар мусобақасида биринчи ўринни эгаллади. Самарқандлик Фарҳод Жалилов иккинчи, тошкентликВладимир Баулин эса учинчи ўринга сазовор бўлди.


   Ҳакамлар ҳайъати умумжамоа ҳисобида219 очко тўплаган Жиззах вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази жамоасини Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг биринчи босқичи ғолиби деб топди. Мусобақаларда 192 очко тўплаган андижонлик пойгачилар иккинчи, қашқадарёликлар эса учинчи ўринни эгаллади. Ғолибларга мусобақа ташкилотчиларининг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.